Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 210.08 Kb.
bet2/28
Sana21.04.2023
Hajmi210.08 Kb.
#1370739
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
626-карор

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 июль,
626-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари давлат мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда мактабгача таълим ташкилотлари деб аталади) нисбатан татбиқ этилади.
(1-банднинг биринчи — иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш мактабгача таълим ташкилотларининг ошхоналарида (кейинги ўринларда ошхона деб аталади) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг мақсади тарбияланувчиларнинг соғлом ва баркамол ўсишини таъминлаш, ошхоналарда сифатли таомлар тайёрлаш, таомларни истеъмол қилиш учун гигиеник талабларга мувофиқ шароитлар яратиш ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
тарбияланувчиларнинг белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда овқатланишни ташкил этиш;
тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда таомларнинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;
тарбияланувчиларда овқатлантириш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик;
тарбияланувчилар ўртасида соғлом овқатлантириш кўникмаларини шакллантириш;
таомларни тайёрлашда, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ҳамда сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 210.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling