Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар


Download 210.08 Kb.
bet3/28
Sana21.04.2023
Hajmi210.08 Kb.
#1370739
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
626-карор

3-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:
тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни аутсорсинг корхоналари жалб қилинмаган ҳолларда бевосита мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ташкил этиш;
(5-банднинг биринчи-иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар бажарилишига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этиш;
ошпазлар томонидан таом тайёрлаш жараёнида технология ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши;
таом тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли қабул қилиш, сақлаш учун зарур шароитлар яратиш;
таомномага мувофиқ маҳсулотлар тўлиқ етказилиши ва сарфланишини таъминлаш чораларини кўриш;
ошпазларнинг ҳар уч йилда бир марта малака ошириши, тиббий кўрикдан ўтган ҳолда ишга қўйилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мудирлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари директорлари масъул ҳисобланади.
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
6. Ошхоналарда соғлом овқатлантириш тарбияланувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ равишда тузилган, ушбу Низомга 1-иловада келтирилган таомнома асосида ташкил этилади. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
кунлик таомномалар Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тузилиб, тасдиқланган ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган намунавий, мавсумий таомномалар асосида тузилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/407/0621-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таомнома жорий кундаги тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги иш куни учун соат 16.00 га қадар ҳамшира томонидан мактабгача таълим ташкилоти ошпази ва хўжалик мудири иштирокида тузилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таомнома асосида кейинги кун учун озиқ-овқат маҳсулотлари хўжалик мудири томонидан ҳамшира ёки навбатчи тарбиячи иштирокида иш куни якунлангунга қадар ошхонага берилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
таомнома бир кун олдинги тарбияланувчилар сонига мутаносиб равишда ҳар бир тарбияланувчи учун бир кунлик ўртача сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари миқдори ва уларнинг қиймати чиқарилган ҳолда икки нусхада тузилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жорий кунда эрталаб соат 9.00 га қадар мактабгача таълим ташкилотига келган тарбияланувчилар сони таомномада назарда тутилган тарбияланувчилар сонидан 10 нафар ва ундан кўп бўлса, гуруҳ тарбиячиларининг тарбияланувчилар сони тўғрисидаги билдиришномалари асосида таомномага ўзгартириш киритилиши тўғрисида далолатнома тузилади ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларида белгиланган тартибда маҳсулотлар омборга қайтарилади ёки қўшимча ажратилади;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)

Download 210.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling