Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўҒрисида


-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мониторингини олиб бориш


Download 210.08 Kb.
bet8/28
Sana21.04.2023
Hajmi210.08 Kb.
#1370739
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28
Bog'liq
626-карор

8-боб. Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мониторингини олиб бориш
(8-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари мактабгача таълим ташкилотида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш мониторингини олиб боришда:
мактабгача таълим ташкилотида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб боради, жумладан, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиб боради;
(42-банднинг биринчи-иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ошхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритади;
мониторинг натижаларини ҳар чоракда ҳудудий туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги йиғилишларда прокуратура, молия, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиб боради;
ошхоналарда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимлари томонидан мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларнинг бажарилишига риоя қилиниши юзасидан назорат ишлари амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)

Download 210.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling