Жамғарма фаолиятининг асосий вазифалари
ва йўналишлари
■шаҳар ва туман ҳокимликлари, АБКМ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа иш берувчи ташкилотлар билан биргаликда республиканинг
барча ҳудудларида ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини кенг жалб этган ҳолда жамоат ишларини ташкил
этиш ва мувофиқлаштириш;
■Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари,
вазирликлар ва идоралар, АБКМлар билан биргаликда жамоат ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва
амалга ошириш, уларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
■жамоат ишларига жалб этилган, Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний
шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш, банд бўлмаган аҳолини жамоат
ишларидаги иштирокининг ҳисобини ва мониторингини юритиш;
■жамоат ишларини ташкил этишга ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали
фойдаланишни таъминлаш, жамоат ишларининг бандлик ва ишсизлар бозори динамикасига таъсири
таҳлилини амалга ошириш;
■иш берувчи буюртмачилар ва жамоат ишлари иштирокчилари реестрини ўз ичига олган жамоат
ишларининг электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш.
Жамғарманинг маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш тартиби
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги «
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЖАМОАТ ИШЛАРИ
ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»
799-сон
қарори
4-
иловасидаги
«Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларини шакллантириш
ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида» Низом асосида тартибга солинади
■
Do'stlaringiz bilan baham: |