1 - расм. «Ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти» курсининг блок – схемаси.
-
меъёрий ҳужжатлар, метрологик таъминот иш тартибини белгиловчи масалаларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;
-
моддий манфаатдорликни баҳолай олиш.
давлат метрология текшируви ва назорати - бу метрология қоидаларига ва меъёрларига риоя этилишини текшириш мақсадида давлат метрология хизмати органлари амалга оширадиган фаолият.
Давлат метрологик текшируви ва назоратини қонунчилик билан белгиланган доирада метрология бўйича Миллий орган – “Ўзстандарт” агентлиги ва унга қаршли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлардаги бўлинмалар (бундан кейин – давлат метрологик хизмати органлари) амалга оширади.
Давлат метрологик текшируви ва назорати объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
-
эталонлар;
-
ўлчаш воситалари;
-
модда ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари;
-
ахборот-ўлчов тизимлари;
-
ўлчашларни бажариш усулиятлари;
-
ўлчашларни бажарувчи шахслар;
-
метрология меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар.
Давлат метрологик текшируви ва назорати қуйидагиларга қўлланилади:
-
соғлиқни сақлаш, ветренария, атроф - муҳитни муҳофазаси қилишда;
-
моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олишда;
-
савдо-сотиқ, божхона, почта ва солиқ операцияларини ўтказишда,
телекоммуникация хизматларини кўрсатишда;
-
заҳарли, енгил алангаланувчан, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиб ташлашда;
-
давлат мудофаасини таъминлашда;
-
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда;
-
сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлигини ва сифатини аниқлашда;
-
геодезия ва гидрометеорологик ишларни ўтказишда;
-
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, текширувидан, калибрлашдан, таьмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказишда;
-
фойдали қазилмаларни қазиб олишда;
-
миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олишда.
Do'stlaringiz bilan baham: |