Давлат метрологик хизмати, текширув ва назорат, метрологик таъминот хизматларнинг таркибий ва ташкилий асосларини таҳлили


Давлат метрологик текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади


Download 61.03 Kb.
bet3/3
Sana17.03.2023
Hajmi61.03 Kb.
#1279465
1   2   3
Bog'liq
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ-2

Давлат метрологик текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади:

  • ўлчаш воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш;

  • ўлчаш воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш усулиятларини метрологик аттестация қилиш;

  • ўлчаш воситаларини, шу жумладан эталонларни текширувдан ўтказиш, калибрлаш;

  • ўлчаш воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш усулиятларини синаш, текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш, ўлчаш воситаларини ва метрология фаолиятнинг бошқа муайян турларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш;

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчаш воситаларини тайёрлаш, сотиш, ижарага беришга доир фаолияти лицензияланаётганда белгиланган метрология меъёрлари ва қоидаларига риоя этишларини баҳолаш ҳамда тасдиқлаш;

  • ўлчашларнинг бажарилиш сифатини ва метрология фаолиятининг бошқа турларини баҳолаш.

“Ўзстандарт” агентлигининг қарори билан зарурий ҳолларда метрологик назорат ва текширувнинг бошқа кўринишлари ва шакллари ҳам жорий қилиниши мумкин.
Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш – давлат метрологик назоратининг дастлабки ташкил этувчиси бўлиб ҳисобланади. Ўлчаш воситаларининг турларини тасдиқлаш мамлакатда ўлчашнинг бирлилигини ҳамда меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келувчи ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш ва муомалага чиқаришни йўлга қўйишни таъминлаш мақсадида ўтказилади.
Ушбу доираларда фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчаш воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим.
Ўлчаш воситаларининг давлат синовларини ўтказиш, турини тасдиқлаш ва Давлат рейестрига киритишни "Ўзстандарт" амалга оширади.
Бошқа давлатларнинг ўлчаш воситаларини синаш ва метрологик аттестациялаш натижалари тузилган шартномалар ҳамда битимларга мувофиқ эьтироф этилади.
Download 61.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling