Давлат молиявий назорати департаменти аттестация – 2022 йил I. Сиёсий саволлар


Бюджетлараро трансфертларнинг шаклларини айтиб беринг


Download 395 Kb.
bet15/44
Sana25.02.2023
Hajmi395 Kb.
#1230955
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
Аттестация савол-жавоблар 2022

Бюджетлараро трансфертларнинг шаклларини айтиб беринг.

Бюджетлараро трансфертлар – субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар, дотациялар, бюджет ссудаси ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар шаклида амалга оширилади.





  1. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китобларнинг юзага келиш сабабларини тушунтириб беринг.

Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар молия йили мобайнида бюджетлар параметрлари ўзгарганда юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида юзага келади, жумладан:



  • қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши;

  • Қорақалпоғистон Республдикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнози аниқлаштирилиши;

  • бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бўйсунуви ўзгарганда харажатлар бир бюджетдан бошқа бюджетга ўтказилганлиги;

  • капитал қўйилма лимитлари бюджетлар даражалари ўртасида қайта тақсимланиши натижасида юзага келади.




  1. Харажатлар сметаси ва штат жадвалларини молия органларида рўйхатга олингунга қадар харажатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида тушунча беринг.

Харажатлар сметалари ва штат жадваллари молия органларида рўйхатга олингунга қадар харажатлар вақтинчалик харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.


Вақтинчалик харажатлар сметаси – жорий молия йилининг
25 декабригача тузилади ва тасдиқланади ҳамда харажатлар сметаси тасдиқлангунга қадар амалда бўлади.
Вақтинчалик харажатлар сметасида маблағлар ўтган молия йилининг охирги чорагидаги маблағлардан ортиқ бўлмаган миқдорда режалаштирилади ва харажат амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган харажатлар сметасида
1-чорак учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлардан кам бўлмаслиги керак.




  1. Download 395 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling