Давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан олинган тушумлар қандай мақсадларга йўналтирилади?
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республдикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади.
Беғараз ёрдамнинг турлари бўйича тушунча беринг.
Беғараз ёрдам – инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари тарзида берилади.
Инсонпарварлик ёрдами – аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офат, эпидемия ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар (ш.ж. асбоб-ускуна, транспорт, техника), шунингдек ихтиёрий хайриялар, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш (ш.ж. инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш) тарзида берилади.
Тамаки маҳсулотлари, алкоголь маҳсулотлари, ҳарбий мақсад учун мўлжалланган товарлар, шунингдек олиб кирилиши тақиқланган товарлар инсонпарварлик ёрдами сирасига киритилиши мумкин эмас.
Техник кўмаклашиш маблағлари – асбоб-ускуна ва технологияларни сотиб олиш, тажриба-конструкторлик ишлари, илмий-тадқиқотларни ўтказиш, ходимларни даволаш, ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ва бошқа мақсадлар учун натура ва пул шаклидаги грантлар тарзида берилади.
Техник кўмаклашиш маблағлари қандай шаклларда берилади?
Техник кўмаклашиш маблағлари – натура ва пул шаклидаги грантлар тарзида берилади (асбоб-ускуна ва технологияларни сотиб олиш, тажриба-конструкторлик ишлари, илмий-тадқиқотларни ўтказиш, ходимларни даволаш, ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ва бошқа мақсадлар учун).
Do'stlaringiz bilan baham: |