Давлат молиявий назорати департаменти аттестация – 2022 йил I. Сиёсий саволлар


Иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларни кечиктирган банкнинг мансабдор шахсларига кўриладиган чораларни тушунтириб беринг


Download 395 Kb.
bet31/44
Sana25.02.2023
Hajmi395 Kb.
#1230955
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44
Bog'liq
Аттестация савол-жавоблар 2022

Иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларни кечиктирган банкнинг мансабдор шахсларига кўриладиган чораларни тушунтириб беринг.

Иш ҳақи, нафақа, стипендия ва уларга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун пул маблағлари бериш банк мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда кечиктирилганда БҲМнинг 20–40 бараваригача миқдорда жарима чораси қўлланилади.( МЖтКнинг 2417-моддаси)





  1. Бюджет ташкилотларининг Ривожлантириш жамғармаси маблағларини сарфлаш йўналишлари тўғрисида тушунча беринг.



Ривожлантириш жамғармаси маблағлари:

  • аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар ва кредитор қарзларни тўлашга;

  • маблағларнинг камида 75% (ССВ– 50%) МТБни мустаҳкамлашга;

  • кўпи билан 25% (ССВ–50%) ходимларни моддий рағбатлантиришга;

  • ҳомийлик (беғараз) ёрдами маблағларининг барча суммаси МТБни мустаҳкамлашга сарфланади.




  1. Қандай ҳолатларда тежаб қолинган бюджет маблағлари ташкилотнинг Ривожлантириш жамғармасига ўтказилмаслигини тушунтиринг?




  • бюджет ташкилотларининг тармоғи, штатлари ва контингентлари бўйича режа бажарилмаганда;

  • бюджет ташкилотларининг тасдиқланган штат жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганда;

  • капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганда;

  • бюджет ташкилотлари фаолияти тўхтатиб турилганда - тўхтатиб турилган давр учун;

  • бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммалари;

  • қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммалари;

  • молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммалари;

  • дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммалар.



Бундай ҳолларда ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметасида бўшаб қолган маблағлар тежаб қолинган ҳисобланмайди ва тегишли бюджетга қайтарилиши ёки тегишли бюджетда қолиши керак. (АВ.2169, 235-1)




  1. Download 395 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling