IV-гуруҳ маблағларнинг сарфлаш кетма-кетлигини тушунтириб беринг.
IV-гуруҳ бўйича маблағларнинг сарфланиши белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
озиқ-овқат ва дори-дармон;
коммунал хизматлар;
ёнилғи ва ЁММлари;
бошқа харажатлар.
Бунда IV-гуруҳ ҳисобидан амалга ошириладиган қуйидаги харажатлар I-гуруҳ тўловларга тенглаштирилади ва I-гуруҳ харажатларига белгиланган муддатларда тўланиши мумкин:
пул шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари (етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нафақалар...);
натура шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари (ёлғиз қариялар учун озиқ-овқат сотиб олиш харажатлари...).
Бюджет ташкилотларида қўшимча даврда қопланмаган кредитор қарздорликнинг бартараф этиш йўлларини тушунтириб беринг.
Қўшимча вақт даври якунланганидан сўнг бюджет ташкилотларининг кредитор қарздорлиги биринчи навбатда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сонли қарорига асосан давлат бюджетидан маблағ ажратиладиган тадбиркорлик субъектларида назорат тадбирлари ўтказиш тўғрисида тушунча беринг.
Инспекция томонидан бюджет маблағлари олувчиларнинг консолидациялашган бюджет, шу жумладан давлат қарзи маблағларидан тўғри фойдаланиши устидан давлат молиявий назорати тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг консолидациялашган бюджет, шу жумладан давлат қарзи маблағларига тегишли бўлмаган молиявий-хўжалик фаолиятини текширишга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |