Давлат молиявий назоратида ахборот технологияларидан фойдаланиш дмна-5 Элчибаева Дилрабо


Ракамли иқтисодиёт шароитида ахборот тизимининг мақсади - давлат бюджети ижроси самарадорлигини ошириш ҳисобланади


Download 29.29 Kb.
bet4/6
Sana09.04.2023
Hajmi29.29 Kb.
#1343928
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
DMN

Ракамли иқтисодиёт шароитида ахборот тизимининг мақсади - давлат бюджети ижроси самарадорлигини ошириш ҳисобланади.


Давлат бюджет даромадларининг аниқ ва тезкор ҳисобини юритиш
Давлат бюджети, барча даражадаги маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрнатиш
Давлат бюджети маблағларини якуний етказиб берувчигача аниқ ва тез етказиш
Давлат бюджети ижросини тезкор ва объектив таҳлили, даромадлар тушиши ҳамда ҳаражатларни прогнозлаш

Дастурий мажмуа бюджет даромадларининг ҳисобини юритиш ва харажатларини тўлашнинг узлуксизлигини таъминлаш учун Ғазначилик, Ғазначиликнинг вилоят бошқармалари, туман ва шаҳар бўлимлари ишини автоматлаштириш учун мўлжалланди.

Ғазначиликнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини барпо этиш, маълумотларни улардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш талаблари ва дастурий таъминотни муайян Ғазначилик органининг шароитларига мослаштирилди.


“ДМБАТ” дастурий мажмуа таркибида функционал модуллар ва вазифаларнинг рўйхати мавжуд.
ДМБАТ дастурий мажмуа билан бошка ахборот тизимлари бюджет ижросининг тўлиқ, автоматлашган ва оператив бухгалтерлик ҳисобига асосланади.

Дастурий мажмуа

Давлат бюджети ғазна ижросидаги давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими (ДМБАТ)- Давлат бюджети ижросининг тўғри ва самарали бошқариш, Ягона ғазна ҳисобига маблағларнинг тўғри ва вақтида келиб тушиши ва бюджет ташкилотлари, мақсадли жамғармаларга қатъий мақсадларда харажатларни амалга оширишни белгилашни, замонавий компьютер технологияларини, илғор бухгалтерия тизими ҳисоби ва ҳужжатлар алмашувини ўз ичига олувчи ахборотларни Ғазначиликнинг Бош китобида акс эттиришда қўлланувчи дастурий мажмуадир.


ДМБАТнинг ахборот объектларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
меъёрий-ҳуқуқий маълумотлар-бюджет таснифи, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ёйилмаси, шахсий ғазна ҳисобварақлари, бюджет счетларининг реестрлари;
бирламчи маълумотлар – тасдиқланган бюджет режаси, харажатлар сметаси, , харажатлар сметасига ўзгаришлар тўғрисида маълумот, шартномалар, счёт-фактуралар, тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари;
ҳисоб-китоб маълумотлари – бирламчи маълумотларни ишлаш натижасида пайдо бўлган маълумотлар, аниқланган бюджет, молиялаштириш қолдиқлари, турли шаклдаги ҳисобот маълумотлари, аналитик ҳисоб-китоб кўрсаткичлари;
технологик маълумотлар-автоматлаштирилган тизимнинг ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотлар, ҳаракатлар тури ва фаолияти бўйича ишловчининг ҳуқуқи

Download 29.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling