«Давлат мукофотига» номзод


Download 28.86 Kb.
Sana03.06.2024
Hajmi28.86 Kb.
#1842253
Bog'liq
Анотация




«Давлат мукофотига» номзод
Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги У.Уватов номли 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумий таълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси Рузиева Малоҳат Тагаевнага
ТАВСИФНОМА
Мукофотланмаган.
Меҳнат стажи 28 йил. Мазкур вазифада 1995 йилдан ишламоқда.
Рузиева Малоҳат Тагаевна кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог сифатида замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнати ҳамда 2009 йилдан буён мактабдаги бошланғич хотин-қизлар кенгашининг раиси вазифасида фаолият юритмоқда.
Таълим муассасасида педагогларнинг «Инновацион технологиялардан фойдаланиш», мавзусидаги услубий қўлланмаларидан таълим жараёнида фойдаланиб келмоқда.
Дарс жараёнида кўргазмали қуроллар, тест блокларидан маҳорат билан фойдаланиши натижасида ўқувчиларида ўзлаштириш самарадорлигининг ўсишига эришмоқда.
Рузиева Малоҳат Тагаевна ҳар бир ўқувчининг кўнглига йўл топа оладиган, жамоадаги касбдошлари билан ҳамсуҳбат, ҳамфикр бўлиб ҳурмат қозонган устоз, тажрибали педагог, фидоий ва камтар инсон, ёшларга ўрнак бўладиган устоз, муслаҳатгуй, жонкуяр шахс, яхши ва самимий дўст сифатида мактаб-интернати жамоаси, туман фаоллари ва маҳалладошлари ўртасида катта обрў-эътибор қозонган инсон эди.
Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда турли хил тўгаракларини фаолиятини йўлга қўйган.
Билим масканида ва ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб, мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий самараларини тарғиб қилади.
Рузиева Малоҳат Тагаевнанинг 2017-2018 ўқув йилида “Энг намунали бошланғич хотин-қиз” кўрик-танловининг Республика босқичида иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллаб “Диплом” билан тақдирланди.
2018-2019 ўқув йилининг “фан олимпиадаси”да вилоят босқичида рус тили фанидан 9-синф ўқувчиси Жўраева Асила фаол иштирок этди.
2018-2019 ўқув йилида мактабнинг 11-синф ўқувчиси Авдарова Зарнигор ва Раҳматуллаева Маҳлиёлар “Қизлар саммити”да вилоят босқичида иштирок этиб сертификат билан тақдирланган.
2018-2019 ўқув йилида “Зулфия номидаги Давлат мукофоти” учун ўтказилган кўрик- танловида фани йўналишидан иштирок этиб “Диплом” билан тақдирланган.
2019-2020 ўқув йилида ўтказилган “Қизларжон беш ташаббусда” кўрик-танловида 10-синф ўқувчиси Тошпўлатова Шаҳризода вилоят босқичида иштирок этиб 1-ўринни эгаллаб “Диплом” билан тақдирланди.
2021-2022 ўқув йилида “Зулфия номидаги Давлат мукофоти ” учун ўтказилган кўрик-танловининг вилоят босқичида 11-синф ўқувчиси Жуманова Ўғилой вилоят босқичида иштирок этиб фахрли 1-ўринни эгаллаб, бўлиб ўтган Халқаро олимпиданинг Республика босқичида иштирок этди.
2022 йил 5-сентябрда рус тил фанидан С1 даражадаги халқаро сертификат олган.
2022-2023 ўқув йилида ёш аёл –қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш истиқболли лойиҳаларини истеъдодини қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган туманда “Қизлар овозини” ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатганлиги учун 11-синф ўқувчиси Баратова Дилсўз “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

  • 9- синф ўқувчиси Абдураҳимова Хуснора “ IT va Media”йўналишида иштирок этиб 1-ўриини эгаллади ва “Ишонч” ёрлиғи билан тақдирланди.

Юқори малакали педагог, фидойи ва жонкуяр инсон сифатида ҳамкасблари ва маҳалла аҳли ўртасида ҳурмат қозонган.
1-ИДУМ директори: Л.Усмонова
Download 28.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling