Давлат мукофотининг номи


Download 32.89 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana21.06.2023
Hajmi32.89 Kb.
#1645318
1   2   3
Bog'liq
Мукофот варағи1

 
 
 
 
 
 
 
2020 йилдан Республика Маънавият ва маърифат маркази Маданият, санъат ва ижодий 
ташкилотлари билан ишлаш бўлими 1-тоифали мутахассиси вазифасида ишлаб келмоқда.
Умумий иш стажи 11 йил. 
Меҳнат фаолиятини “Ўзбекистон темир йуллари” Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятида 
бошлаган. Мехнат фаолияти давомида жамият васийлигидаги нафақадаги темир йўл 
ходимлари билан сухбатлар, учрашувлар турли тадбирлар хамда саховатли ишларда фаол 
иштирок этган ва унинг фаолияти бир неча бор рахбарият томонидан эътироф этилган.
2017 йилда таълим муассасасини тамомлаб Тошкент Ирригация ва кишлок хўжалигини 
механизациялаш муҳандислари институти “Интернэшнл Хаус-Ташкент”академик лицейи 
тўгарак раҳбари, Ёшлар иттифоқи рахбари лавозимларида фаолият юритган. Рахбарлик 
фаоллияти давомида унинг шогирдлари турли танлов ва лойихаларда фаол иштирок этиб
фахрли ўринларни эгаллаган.
2018-2019 йилларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн 
институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимида фаолият юритган ва кўплаб 
талабаларнинг ўз иқтидорларини намойиш қилишда кўмаклашган.
Жамиятдаги фаоллиги ва ташаббускорлиги сабабли 2019 йил халқ депутатлари 
Яшнобод туман Котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.
Илмий соҳада Республика Маънавият ва маърифат марказининг мустақил изланувчиси. 
“Шарқ юлдузи” журнали, “Адабият санъати” газеталарида мақолалари чоп этилган. 
О.Дусяровнинг ёшлар тарбияси бўйича олиб борган мулоҳалари билан “Муносабат”, 
“Минбар”, “Этно” телекўрсатувларида фаол иштирок этган. 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ташкил этилганлигининг 
105 йиллиги муносабати билан ўтказилган илмий-амалий анжуманда “Жадид 
маърифатпарварларининг Миллий университет ташкил топишидаги ҳаракатлари” номли 
мақоласи чоп этилди. “Шарқ юлдузи” адабий-бадиий, ижтимоий-сиёсий журнали ташкил 
топганининг 90 йиллиги муносабати билан нашр этилган “Шарқ юлдузи” номли тўпламда 
“Илм сари саодатли йўл” номли мақоласи чоп этилган.
У Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган “Маънавият 
февтивали”, “Маънавият карвони”, Алишер Навоийнинг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин 
Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги 
муносабати билан ўтказиладиган барча тарғибот тадбирларини ташкил этишда фаол иштирок 
этувчи ходимлардан ҳисобланади. 
У ўзининг зукколиги, билими, камтарлиги, одоб-ахлоқи ва Марказ ходимларига бирдек 
ёрдам бериши билан алоҳида ҳурматга эга. 



Download 32.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling