Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 007252/123-21 сон


VI. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


Download 140.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana08.09.2023
Hajmi140.12 Kb.
#1674029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-maktab oshxonasi

VI. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. “Ижарага берувчи” қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-“Ижарага олувчи”нинг “объект”дан белгиланган йўналишда мақсадли фойдаланиши, яроқли
ва соз ҳолатда сақлаши, ижара ҳақини белгиланган миқдор, тартиб ва муддатларда тўлашини назорат 
қилиш;
- зарурат бўлганда, “объект”нинг физик ҳолатини “Ижарага олувчи”нинг хўжалик фаолиятига 
аралашмаган ҳолда кўздан кечириш ёки бу ҳуқуқини “Балансда сақловчи” орқали амалга ошириш;
- “Ижарага олувчи”нинг ижарага олинган “объект”ни яхшилашни амалга ошириш тўғрисидаги 
мурожаатини “Балансда сақловчи” билан бирга кўриб чиқиш;
- “Объект”га “Ижарага олувчи” томонидан етказилган зарар суммасини ундириш чораларини 
кўриш ҳуқуқини амалга оширишни “Балансда сақловчи”га топшириш;
- “Объект” ижара параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги ва/ёки шартномада 
кўрсатилгандан ортиқча майдонларни ижара шартномаси тузилмасдан ижарага берилганлиги ва 
бунинг оқибати ижара тўлови яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, 
белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини тегишли 
қонунчилик ҳужжатида белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиб, уни “Балансда сақловчи”дан, ижара 
ҳақини эса “обект”дан фойдаланган шахсдан ундириш;
- шартноманинг амал килиш муддати кейинги йилга узайтириш истагида мурожаат қилган 
“Ижарага олувчи” кейинги йил учун асосли миқдорда белгиланаётган ижара ҳақи тўлови 
ставкасидан норози бўлган тақдирда шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида 
(келишув) шартномани имзолашни рад этиш;
-“Ижарага олувчи”дан шартномавий муносабатларига оид маълумотлар ва ахборотларни сўраб 
олиш;
- зарурат туғилганда, “Ижарага олувчи”га шартномани муддатидан аввал ўзаро келишувда 
бекор қилиш ёки уни ўзгартириш ҳақида таклиф киритиш;
- “Балансда сақловчи”нинг “Ижарага олувчи” томонидан ижара “объекти” билан боғлиқ 
масалаларда 
ҳуқуқлари 
ва 
эркинликлари 
бузилмаслиги, 
қонуний 
манфаатларига 
зарар 
етказилмаслиги чораларини таъминлаш;
- “Балансда сақловчи”га қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу шартномада белгиланган (“Ижарага 
олувчи”нинг) ҳуқуқларини амалга ошириш ваколатини бериш;
- қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.

Download 140.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling