Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 007252/123-21 сон


VIII. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 140.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana08.09.2023
Hajmi140.12 Kb.
#1674029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-maktab oshxonasi

VIII. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга ва шартнома шартларини бир 
томонлама ўзгартиришга йўл кўйилмайди.
8.2. Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилиши бу ҳақда келишув 
(шартнома) ёзма равишда расмийлаштирилиб, тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан 
имзоланганда ва муҳрлари (мавжуд бўлса) билан тасдиқланганда ҳақиқий ҳисобланади.
8.3. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига ёки қонунчилик 
ҳужжатларида назарда тутилгандек суд тартибида йўл қўйилади. Шартнома суд қарори билан 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
8.4. “Ижарага олувчи” мазкур шартнома бўйича ўз зиммасидаги мажбуриятларни уч ой 
давомида бажармаган тақдирда, “Ижарага берувчи” шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш 
тўғрисида таклиф билан “Ижарага олувчи”ни мажбурият бажарилмаган ойнинг охирги кунидан 
кейин ўн кун ичида ёзма равишда хат ёки шахсан топшириши билан хабардор қилади. Ушбу 
таклифга “Ижарага олувчи” рад жавобини берган ёки хат юборилган кундан кейин бир ой муддат 
ичида жавоб олмагандан кейин “Ижарага берувчи” шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки 
шартномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.
8.5. Шартноманинг ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига тарафлардан бирининг шартнома 
шартларини жиддий бузиши асос бўлган тақдирда, зарар кўрган тараф шартномани ўзгартириш ёки 
бекор килиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳакли.
IХ. ТАРАФЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
9.1. “Ижарага берувчи” томонидан ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада 
бажармаган тақдирда “Ижарага олувчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган 
қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси 
топширилмаган “объект”нинг жами ижара суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги керак.
9.2. “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган 
тақдирда ҳамда шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва белгиланган 
миқдорида тўламаганлиги учун “Ижарага берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

Download 140.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling