Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 007252/123-21 сон


“Ижарага олувчи” қуйидаги ҳуқуқларга эга


Download 140.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana08.09.2023
Hajmi140.12 Kb.
#1674029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-maktab oshxonasi

6.3. “Ижарага олувчи” қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- шартнома шартларига мувофиқ “объект”ни “Балансда сақловчи”дан қабул қилиб олиш;
- “объект”ни жорий таъмирлаш ишларини ўз кучи ва ўз ҳисобидан амалга оширишда
ўз харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш вазирлигининг ваколатли хизмати 
экспертизаси хулосасини тақдим этган ҳолда “Ижарага берувчи”дан “Балансда сақловчи”га 
ҳисобланадиган ижара тўлови суммасини камайтиришни сўраш;
- ўз мажбуриятларини муддатида, тўлиқ бажариб келганда ижара шартномасининг муддатини 
узайтириш ҳуқуқидан фойдаланиш;
- қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиш.
6.4. “Ижарага олувчи”нинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- ижара шартномаси электрон аукцион натижаси бўйича тузилиб, имзолангандан кейин 
тайёрланиб тақдим этилган шартноманинг 1, 2 ва 3-иловаларини 5 (беш) кунлик муддат ичида 
имзолаб, муҳр билан тасдиқлаб қайтариш;
- “объект”дан фойдаланишда амалдаги санитария-гигиена, техника ва ёнғин хавфсизлиги 


қоидаларига амал қилган холда иш ташкил этишни ўз зиммасига олиш;
- “объект”дан фақат белгиланган йўналиш (мақсад)ларда фойдаланиш, уни яроқли ва соз 
ҳолатда сақлаш, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ва “объект”ни сақлаш бўйича харажатларни 
“Балансда сақловчи”га қоплаш;
- “объект”ни тиклаш ёки мукаммал таъмирлашни, жумладан, уни ўз эҳтиёжлари учун қайта 
жиҳозлаш ёки мослаштиришни фақат “Ижарага берувчи” ва “Балансда сақловчи”нинг розилиги 
билан амалга ошириш;
- “объект” гаровга қўйилмаслигини ва бошқача тарзда учинчи шахслар томонидан 
фойдаланилмаслигини таъминлаш;
- шартномада белгиланган тартиб ва муддатларда ижара тўловини бевосита “Ижарага 
берувчи”нинг транзит ҳисоб-рақамига юз фоиз олдиндан тўлаш тартибида амалга ошириш;
- шартномани муддатидан олдин бекор қилиш истаги ҳақида камида 10 (ўн) кун олдин 
“Ижарага берувчи” ва “Балансда сақловчи”ни ёзма равишда огоҳлантириш;
- “Объект” Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ва қарорлари 
асосида хусусийлаштирилган тақдирда, ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб, объект 
сотилган кундан сўнг кечи билан 10 (ўн) кун ичида “объект”ни белгиланган тартибда “Балансда 
сақловчи”га қайтариб топшириш;
- ижара муддати тугагач узоғи билан 10 (ўн) кун ичида “объект”ни “Баланс сақловчи”га 
далолатнома асосида қайтариб топшириш;
- “объект”га зарар етказилганда бу ҳақда “Балансда сақловчи”га ёзма хабар бериш ва 
етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш (тиклаш);
- ижарага олинган “объект” қайтарилаётганда камчиликлар аниқланган тақдирда (қонунда 
назарда тутилган ҳоллардан ташқари) “объект”ни икки ҳафта муддат ичида топширилган пайтдаги 
ҳолатига келтириш ёки ваколатли ташкилотлар томонидан ҳисобланган зарар миқдорини қоплаш;
- банк ҳисоб реквизитлари, яшаш манзили ва фаолият турлари ўзгарганда “Ижарага 
берувчи”ни бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш;
- “Объект”ни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-
ҳаражатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминоти ва ҳ.к)ни 
қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр энергия 
таъминоти бўйича “Балансда сақловчи” билан алоҳида шартнома тузиш;
- коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация 
ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни “Балансда сақловчи”га ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган 
миқдор, тартиб ва муддатларда тўлаш;
- зарур бўлган тақдирда, электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун ҳисоблаш 
ускуналарини ўрнатишни ва тўловларни “Балансда сақловчи” ёки тегишли идоралар билан тузилган 
алоҳида шартномаларга асосан амалга ошириш;
- “объект”да ўзининг айби билан коммунал авария ҳолати юз берса, уни тузатиш ва таъмирлаш 
ишларини ўз маблағи ҳисобидан амалга ошириш;
- шартнома бекор қилинганда 10 кунлик муддат ичида ижарага олинган “объект”ни “Балансда 
сақловчи”га топшириш;


қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам бажариш.

Download 140.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling