Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 007252/123-21 сон


“Ижарага берувчи” қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади


Download 140.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana08.09.2023
Hajmi140.12 Kb.
#1674029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-maktab oshxonasi

6.2. “Ижарага берувчи” қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
- Шартномага 1, 2 ва 3-иловаларини 3 (уч) кунлик муддатда ҳаққоний маълумотлар билан 
тайёрлаб, “Ижарага олувчи” ва “Балансда сақловчи”га имзолашга топшириш ва имзоланган 
шартномани иловалари билан бирга белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш;


- “Балансда сақловчи”нинг “объект”ни шартномада белгиланган муддат ва тартибда “Ижарага 
олувчи”га топширишини, шартнома муддати тугаганда, муддатидан аввал бекор қилинганда ёки 
ҳақиқий эмас деб топилганда “Ижарага олувчи”нинг “объект”ни “Балансда сақловчи”га қайтариб 
топширишини ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
- “Ижарага олувчи”нинг шартномавий мажбуриятларни белгиланган тартиб ва муддатларда
тўлиқ ва оғишмай бажариши устидан назоратни амалга ошириш;
- “Объект”га “Ижарага олувчи” томонидан етказилган зарарларни ундириш чораларини кўриш;
- транзит ҳисоб-рақамига “Ижарага олувчи”дан келиб тушган ижара тўлови маблағларини 
белгиланган муддат ва тартибларда тақсимлаш;
- “Ижарага олувчи”нинг шартноманинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан унинг 
амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги қонунчиликда белгиланган муддатда киритилган 
сўровини кўриб чиқиш ва натижаси тўғрисида қонуний қарор қабул қилиш;
- “Ижарага олувчи” томонидан шартнома шартлари, жумладан ижара тўлови муддатлари 
бузилганда қонунчиликда белгиланган тартибда шартномани муддатидан аввал бекор қилиш, 
“Ижарага олувчи”ни ижара “объекти”дан мажбурий чиқариш ва қарздорликни ҳамда ҳисобланган 
пеня суммаларини мажбурий ундириш чораларини кўриш;
- “Балансда сақловчи”шартномавий ҳуқуқларидан фойдаланишдан воз кечмаган ва 
мажбуриятларини бажаришни зиммасидан соқит қилмаган ҳолда унинг балансидаги давлат мулкига 
нисбатан мулкий ҳуқуқлари бузилмаслиги ва қонуний манфаатларига зарар етмаслигини кафолатлаб, 
ижарага берилган давлат мулкига нисбатан ўзининг шартномавий ҳуқуқларини амалга оширишига 
кўмаклашиш;
- ҳар чоракда камида бир маротаба ижара “объект”ларини хатловдан ўтказиб, давлат мулки 
(қисми)ни шартномага киритмасдан ижарага бериш, “объект” параметрлари (ҳажми, миқдори,сони) 
кам кўрсатиш ва бошқа ғайриҳуқуқий йўллар билан қонун бузилиши ҳолатлари мавжудлигини 
текшириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга ошириш.

Download 140.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling