Давлат мулкини ижарага бериш шартномаси 007252/123-21 сон
Х. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
Download 140.12 Kb. Pdf ko'rish
|
7-maktab oshxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- XI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
- XII. ФОРС-МАЖОР
Х. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
10.1. Тарафлар ўртасида мазкур шартнома юзасидан келиб чиқадиган низолар тарафлар келишуви билан ҳал қилинади. Келишувга эришилмаган тақдирда низолар тегишли судларда ҳал қилинади. 10.2. “Балансда сақловчи”нинг “объект”ни ижарага бериш (таклифи) аризаси унинг ушбу шартномада келтирилган масалалар юзасидан мажбуриятларини белгилашга асос бўлади. XI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР 11.1. Тарафлар имзолаган ушбу шартнома “Ижарага берувчи”, “Ижарага олувчи” ва “Балансда сақловчи” томонидан унинг таркибий қисми ҳисобланувчи иловалари расмийлаштирилиб имзолангандан ҳамда муҳрлари билан тасдиқлангандан кейин “Ижарага берувчи” томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган куни кучга киради. 11.2. Мазкур шартнома имзолангандан кейин унга номувофиқ бўлган - тарафлар ўртасидаги барча ёзишмалар ва бошқа ҳужжатлар ўз аҳамиятини йўқотади. 11.3. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати томонларнинг олдиндан келишувига мувофиқ мазкур шартноманинг 3.3-бандида кўрсатилган ва мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлади. XII. ФОРС-МАЖОР 12.1. Агарда енгиб бўлмас кучлар билан боғлиқ вазиятлар, масалан: сув тошқини, ёнгин, зилзила, эпидемия, харбий мажоролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришга таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий ҳокимиятлар томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа маъмурий қарорлар, маъмурий ёки ҳукуматнинг чекловчи қарорлари ва ҳакозолар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган такдирда шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади. 12.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолати бошланиши ва тугаши муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим. 12.3. Агар форс-мажор ҳолати ижара шартномаси шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Download 140.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling