Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси
Download 171.35 Kb. Pdf ko'rish
|
toshvil.uz 1 "Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси" лойиҳаси Пенсия таъминоти тизими меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган фуқароларни турмуш даражасни таъминлашга ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий характерга эга бўлган қатор чора-тадбирлар комплексини амалга оширилишини назарда тутади. Ушбу тизим 3,3 млн.дан ортиқ фуқароларни ўз ичига олиб, мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизини қамраб олади. Бунда, ёшга доир пенсия олувчилари – 2 502,6 минг нафар, ногиронлик пенсия олувчилари – 360,3 минг нафар, боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчилари – 168,5 минг нафар ва ижтимоий нафақа олувчилари – 294,1 минг нафарни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштиришга доир муайян ишлар амалга оширилган бўлиб, умумқабул қилинган пенсия суғуртаси тамойилини жорий этиш билан боғлиқ тизим модернизацияси амалга оширилган. Сўнги йилларда ижтимоий тўловларнинг ягона иш ҳақи базаси шакллантирилган, пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун ҳисобга олинадиган иш ҳақини бугунги кун ҳолатига келтириш (замонавийлаштириш) механизми қўлланмоқда ҳамда фуқароларга ҳисобланган суғурта бадаллари якка тартибдаги ҳисобини юритиш тизими жорий этилган. Бироқ, шу билан бирга, ҳанузгача муносиб пенсия миқдорларига эришишнинг аниқ меъёрлари жорий этилмасдан қолмоқда. Етарли даражада юқори иш ҳақи ва иш стажи давомийлигига эга бўлганлар ҳисобига, суғурта бадаллари билан қопланмаган характердаги пенсиялар тўланиб келинмоқда, ҳозиргача аниқ асосларга эга бўлмаган имтиёзлар амалда бўлиб, пенсия миқдори ва суғурта бадали ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тобора заифлашмоқда. Пенсия жамғармасининг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги яқин келажакда кутилаётган номутаносиблик, ўз навбатида, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларни молиялаштиришга тўсқинлик қилиши қуйидаги асосий омиллар билан боғлиқ. Download 171.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling