Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

(132-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-
сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-
сон) 
133. Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш 
талаб қилинмайди: 
қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгарганда, пенсияни 
ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда; 
тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда; 
оиланинг 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган аъзоларидан бири таълим ташкилотларидан 
берилган унинг ўқувчи ёки талаба эканлиги ҳақидаги маълумот ахборот тизими орқали олиниб 
боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда; 
ногиронлик гуруҳи ўзгарганда; 
I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда. 
134. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси 
бўлими томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан қайта ҳисобланган пенсия миқдори, 
тўланиб турган пенсия миқдоридан кам миқдорда ҳисобланган ҳолларда комиссия пенсия 
миқдорини қайта ҳисоблашни рад этиш ва амалда тўланиб турган пенсия тўловини давом 
эттириш бўйича қарор қабул қилади. 
(134-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-
сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий 
базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон) 
Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими 
тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабабларини, қабул 
қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатган ҳолда пенсионерга рад этиш 
тўғрисидаги билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда айни бир вақтда тақдим этилган 
ҳужжатларни ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига 
қайтариши ва пенсиионернинг пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги аризасида 
кўрсатилган мобил телефон рақамига пенсия миқдорини қайта ҳисоблашни рад этиш 
сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган «СМС» 
хабарномани юбориши шарт. 
Комиссия томонидан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул 
қилинганида, Пенсия жамғармаси бўлими пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш 
тўғрисидаги аризасида кўрсатилган мобил телефон рақамига пенсия тури, пенсия миқдори 
қайта ҳисобланган муддат, пенсия миқдори, иш стажи давомийлиги, аниқланган ўртача ойлик 
иш ҳақи миқдори, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисидаги «СМС» хабарнома 
юборади. 
135. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида комиссия томонидан қарор қабул 
қилингандан кейин пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар 
билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан 
бошлаб амалга оширилади. Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарган тақдирда, 


пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш иш ҳақининг миқдори ўзгариши учун асос бўлган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган санадан бошлаб амалга оширилади. 
Пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда (боқувчисини 
йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгариши, ногиронлик гуруҳининг 
ўзгариши ва бошқа ҳолатлар) қайта ҳисоблаш ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги 
ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади. 
136. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди турган жой бўйича Пенсия жамғармаси 
бўлими пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш зарурлигига олиб келган боқувчисини йўқотганлик 
бўйича улушли пенсия олувчи оила таркибида юз берган барча ўзгаришлар тўғрисида 
боқувчисини йўқотганлик бўйича улушли пенсия тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига 
хабар қилишга мажбур. 
Бундай ҳолатда комиссиянинг тегишли қарори нусхаси ушбу пенсиянинг улушини 
тўлайдиган Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
137. Иш стажи ва пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган (олинган) иш ҳақи 
ҳисобга олинган ҳолда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди. Бундан 
ногиронлик пенсияси мустасно. 
(137-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-
сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-
сон) 
138. Умумий белгиланган ёш камайтирилган ҳолда ёшга доир пенсия тайинланган 
шахсга у умумий белгиланган ёшга тўлганлиги муносабати билан пенсия миқдорини қайта 
ҳисоблаб чиқилмайди. 
Илгари боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган болага иккинчи ота-онанинг 
вафоти муносабати билан пенсия миқдорини иккинчи боқувчининг пенсия миқдорига таъсир 
кўрсатадиган иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш пенсия 
миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган 
қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби қўлланган ҳолда амалга оширилади. 
Пенсионер томонидан пенсия тайинлангунгача эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи 
тўғрисидаги қўшимча ҳужжатларнинг тақдим этилиши муносабати билан пенсияни қайта 
ҳисоблаб чиқишда қайта ҳисоблаш вақтида амалда бўлган иш стажи ва иш ҳақини аниқлаш 
тартиби қўлланади, бунда пенсияни қайта ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган 
пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. 
139. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти 
қўлланган ҳолда амалга оширилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling