Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2022 йил 13 октябрь, 
592-сон 
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) мувофиқ давлат пенсияларини 
тайинлаш, пенсия имтиёзларини қўллаш, қайта ҳисоблаш, тиклаш, тўлаш, пенсиядан чегирма 
қилиш, фуқароларни пенсия ва бошқа тўловлар билан таъминлашга доир масалаларни ҳал 
қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади: 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
банд шахс — ўзини иш билан мустақил таъминлайдиган ва иш вақтини ҳисобга олиш 
мумкин бўлмаган жисмоний шахс, тадбиркор, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш 
мажбурияти зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар, 
2021 йил 1 июндан кейинги давр учун турмуш ўртоғининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз 
даромадидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўланган жисмоний шахс, жазони ижро этиш 
муассасаси томонидан ҳар қандай бажарган иши учун ижтимоий солиқ тўланган шахс, 
қонунчилик ҳужжатларига асосан ўзини ўзи банд қилган шахс, шу жумладан, юридик шахс 
ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, бевосита қорамол ўстирадиган 
ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотадиган шахсий 


ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида банд бўлган шахс, шунингдек, оилавий тадбиркорлик ва 
ҳунармандчилик субъекти; 
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 
23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 
09/23/119/0160-сон) 
иш стажи — меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ва иш жойидан, 
хизматдан, ўқишдан ёки архивдан берилган бошқа ҳужжатлар бўйича аниқланган, ишдаги 
танаффуслардан қатъи назар, қонунчиликка мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган 
меҳнат фаолияти ва бошқа фаолиятнинг умумий давомийлиги
иш ҳақи — шахснинг пенсияни ҳисоблаш (қайта ҳисоблаш) учун қабул қилинадиган 
иш ҳақи; 
махсус иш стажи — халқ хўжалигининг муайян тармоқларида, касблар ва 
лавозимларда қонунчиликка мувофиқ имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган меҳнат 
фаолиятининг давомийлиги; 
нафақа — Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини 
олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини 
йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови; 
пенсия — уни олиш ҳуқуқи Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ 
аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини 
йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови; 
пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди турадиган жой — пенсионер яшаш жойи бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия 
жамғармасининг (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлими (кейинги 
ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими); 
пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди (пенсия иши) — улар асосида пенсия сўраб 
мурожаат қилган шахсга пенсия тайинланган ҳужжатларнинг тикилган туркуми ва/ёки Пенсия 
жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) 
сақланадиган пенсия сўраб мурожаат қилган шахснинг электрон кўринишдаги пенсияга оид 
ҳужжатлари ва/ёки маълумотлари; 
пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш — пенсия тайинлаш, пенсия миқдорини 
қайта ҳисоблаб чиқиш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш, шунингдек, илгари 
тўхтатиб қўйилган (тўхтатилган) пенсия тўлашни белгиланган тартибда тиклаш (қайта 
тиклаш) тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш; 
шахс — Ўзбекистон Республикаси фуқароси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида 
доимий яшайдиган ва белгиланган тартибда истиқомат учун берилган гувоҳнома олган 
хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс; 
яшаш жойи — турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар 
(ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар 
учун интернат уй ва бошқалар), шунингдек, пенсия учун мурожаат қилган жисмоний шахс 
ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонунчиликда назарда 
тутилган бошқа асослар бўйича мулкдор сифатида доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан 
ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) 
тақдирда — вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи; 
қонуний вакил — қонунчиликда белгиланган тартибда шундай деб эътироф этилган 
ота-оналар, фарзандликка олувчи, етим бола ва/ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 
болани оилага тарбияга (патронат) олувчи, васий ёки ҳомийлик қилувчи; 
қайднома — пенсионер ва/ёки нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг 
исми, яшаш жойи, паспорт (идентификация ID-карта) маълумотлари, пенсия ва/ёки нафақа 
тўлов муддати, миқдорига доир маълумотлар акс эттирилган, пенсия ва/ёки нафақа тўлови 
учун пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банки филиалига 
тақдим этиладиган электрон шаклдаги ҳужжат. 
3. Бир вақтнинг ўзида Қонун бўйича ва Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган 
алоҳида тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ 


пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга пенсиянинг бир тури унинг танлаши бўйича 
тайинланади. 
4. Фуқароларнинг пенсия тайинлаш ва тўлаш, шунингдек, пенсия таъминоти билан 
боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатлари ва/ёки ушбу Низомда 
назарда тутилган шартлар ва меъёрлар асосида Пенсия жамғармаси бўлими томонидан амалга 
оширилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling