Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ижтимоий солиқ фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий 
тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича 
Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида 
очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади. 
(39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби солиқ хизмати органида юритилади. 
(39-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
Ушбу Низомнинг ушбу бандида, шунингдек, 37-бандида назарда тутилган иш 
стажини ҳисоблаш тартиби Қонунга мувофиқ пенсиялар тайинлашда қўлланилади. 


40. Диний ташкилотларда банд бўлган шахсларнинг, шу жумладан, меҳнат 
шартномаси ва/ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишловчи шахсларнинг иш 
стажига: 
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари 
тўлаш; 
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 
ҳисоблаш шарти билан уларнинг иш даври қўшиб ҳисобланади. 
41. Чет элда ишлаш даврлари: 
меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролари ихтиёрий равишда 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия 
жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона 
ижтимоий тўлов; 
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқлар тўланган давр иш 
стажига қўшиб ҳисобланади. 
Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 
ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб 
ижтимоий солиқни тўлашни қуйидаги тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга: 
ҳар ойда ёки ҳар чоракда; 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида. 
Бунда шахснинг Ўзбекистон Республикасига кириб келганлик факти шахснинг паспорти ва 
ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимидан 
олинган маълумотлар асосида аниқланади. 
(41-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда 
ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси 
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Labor-migration» дастурий 
мажмуасидаги маълумотлар, шахснинг паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат 
чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда 
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг 
кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига 
қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади. 
(41-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling