Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

Олдинги таҳрирга қаранг. 


к) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 
туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг шахсни ишсиз деб эътироф этиш 
тўғрисидаги тақдимномаси; 
(12-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 
23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 
09/23/119/0160-сон) 
л) ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли 
ёки дубликати. 
Мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлган 
ҳолларда маълумотномалар илова қилинмайди. 
13. Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига 
қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак: 
иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат; 
иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома; 
Бундан ташқари, зарур ҳолларда ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «и» ва «л» кичик 
бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади. 
Мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлган 
ҳолларда маълумотномалар илова қилинмайди. 
14. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган 
шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак: 
оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини 
тасдиқловчи ҳужжатлар (суд органлари ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг 
маълумотномаси); 
боқувчининг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори нусхаси; 
вафот этган боқувчининг иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини 
тасдиқлайдиган ҳужжат; 
вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома. 
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади: 
вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоси Ўзбекистон 
Республикасининг ташқарисидаги таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси 
ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотнома; 
бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги 
ҳужжат ёки агар боқувчининг вафоти меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса — 
бошқа расмий ҳужжат; 
ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «и» ва «л» кичик бандларида кўрсатилган, вафот 
этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар. 
Боқувчи-пенсионер вафот этган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган зарур ҳужжатлар 
тақдим этилиши керак, вафот этганнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд 
бўлган ҳужжатлар бундан мустасно. 
Шахсни вафот этганлиги тўғрисидаги, пенсия тайинланаётган шахсни вафот этган 
боқувчи билан қариндошлик муносабатлари тўғрисидаги (никоҳда эканлиги, никоҳ бекор 
қилинганлиги), пенсия тайинланаётган шахснинг ёши тўғрисидаги маълумотлар Пенсия 
жамғармаси бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг 
ягона электрон архиви» ахборот тизимидан электрон сўров юбориш орқали олинади ва пенсия 
тайинлаш учун мурожаат қилган шахсдан ушбу фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар ёки 
маълумотномалар қабул қилинмайди. 
Мазкур бандда назарда тутилган маълумотномалар (маълумотлар) «ЯММТ» ИДАКда 
ҳамда вафот этган боқувчи пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд 
бўлган ҳолларда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига илова 
қилинмайди. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 


Вафот этган боқувчининг 18 — 23 ёшдаги оила аъзоси Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси эканлиги Пенсия жамғармаси бўлими 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 
ахборот тизимидан олинган электрон сўрови орқали аниқланади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling