Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
ЖШШИР мавжуд бўлмаганда чет элга ишлашга кетаётган шахс солиқ тўловчи 
сифатида унга ЖШШИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича 
солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши шарт. 
(41-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 
23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 
09/23/119/0160-сон) 
Ижтимоий солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш 
миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. 
Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 
ижтимоий солиқни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда, ижтимоий солиқ 


тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана ижтимоий солиқ тўланган кун 
ҳисобланади.
Тўлов ҳужжатида фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга 
оширилаётган давр албатта кўрсатилиши шарт. 
Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой 
учун тўланган деб ҳисобланади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Миллий валютадаги ижтимоий солиқ меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг 
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна 
ҳисобварағига унинг томонидан мустақил равишда, оила аъзолари ёки ишончли вакил 
томонидан тўланади. 
(41-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
(41-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий 
базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ушбу банднинг ўн еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. 
(41-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон) 
Пенсияни 
ҳисоблаш 
учун 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
дипломатик 
ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек, Ўзбекистон 
Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга 
квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг 2015 йил 1 январга 
қадар чет элда ишлаган даври меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, 
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро 
ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган 
шахсларнинг 2015 йил 1 январга қадар чет элда ишлаган даври пенсияни ҳисоблаш учун қабул 
қилинадиган иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига 
киритилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва 
консуллик муассасалари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 
томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат 
сафарига юборилган шахслар, шунингдек, уларнинг хотини (эри)га 2015 йил 1 январга қадар 
тайинланган пенсиялар ушбу Низом ва Қонуннинг 51-моддаси талаблари ҳисобга олинган 
ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилиши лозим. 
42. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти зиммасига 
юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон 
Республикаси Солиқ кодексининг 405 ва 409-моддаларида белгиланган тартибларда 
ижтимоий солиқ тўланган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling