Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ижтимоий солиқ фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, оилавий 
тадбиркорлик шаклида амалга оширувчи оила аъзоларининг доимий яшаш жойи бўйича 
Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида 
очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади. 
(44-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби солиқ хизмати органларида юритилади. 
(44-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
45. Солиқ хизмати органи якка тартибдаги тадбиркор томонидан (меҳнат шартномаси 
асосида чет элда ишлаган шахс, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш мажбурияти 
зиммасига юклатилмаган иш берувчидан даромадлар олувчи жисмоний шахслар, оилавий 
тадбиркорлик субъекти оила аъзоси, банд шахс ва деҳқон хўжалиги аъзоси) тўланган 
ижтимоий солиқни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳар 
чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача якка тартибдаги тадбиркорнинг 
(меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, солиқ 
агенти ҳисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим, оилавий тадбиркорлик субъекти 
оила аъзоси ва деҳқон хўжалиги аъзоси) доимий яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси 
бўлимига тўланган ижтимоий солиқ тўғрисидаги ахборотни тақдим этади. 
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
Ушбу шахслар томонидан Пенсия жамғармасига 2019 йил 1 январга қадар тўланган 
суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун тўланган 
ягона ижтимоий тўлов, 2020 йил 1 январдан кейинги даврлар учун тўланган ижтимоий солиқ 
қайтариб берилмайди, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103-моддасида назарда 
тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Солиқ хизмати органи ижтимоий солиқ тушумлари бўйича якунларни: 
(45-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 
23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 
09/23/119/0160-сон) 
якка тартибдаги тадбиркордан, деҳқон хўжалиги раҳбаридан ва оилавий 
тадбиркорлик субъекти оила аъзолари учун — ҳар чоракда амалга оширади ва тўланмаган ёки 
муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда, кўрсатилган шахсларга 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 116-моддасига асосан унинг қарзи миқдори 
ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр, шунингдек, тўлов муддати ўтказиб юборилганлиги учун 
қўшилган пеня миқдорини кўрсатган ҳолда талабнома юборади; 
Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган шахслардан — ҳар йили амалга 
оширади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Солиқ хизмати органи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркор томонидан 
(меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган шахсдан, деҳқон хўжалиги аъзосидан ва 
оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзоси учун) ижтимоий солиқ тўланиши юзасидан 
доимий назорат олиб боради. 


(45-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling