Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

Олдинги таҳрирга қаранг. 
Банд шахсларга иш стажи солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган: 
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 
йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 
й., 09/23/119/0160-сон) 
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун 
— ягона ижтимоий тўлов; 
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги 
маълумотномалар бўйича белгиланади. 
53. Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти 
даврлари суднинг қарори билан белгиланади. 
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари фуқароларга иш стажини тасдиқлаш 
учун қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, судларга даъволар 
тайёрлашда кўмаклашади. 
54. Иш стажи тўғрисидаги тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва 
ишончлилигини аниқлаш мақсадида Пенсия жамғармаси бўлими: 
иш стажини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмунини ва зарур 
тарзда расмийлаштирилганлигини баҳолайди ҳамда зарурат бўлганда улар берилишининг 
асосланганлигини текшириш тўғрисида қарор қабул қилади; 
иш стажи ва ойлик иш ҳақи тўғрисида тақдим этилган ҳужжатларда тузатишлар, 
ноаниқликлар, тафовутлар, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги аниқланган 
ҳолларда меҳнат фаолиятининг айрим даврларини иш стажи даврига ҳисобга олиш ёки 
ҳисобдан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор чиқаради.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошларида назарда тутилган қоидалар 
шахснинг 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги мавжуд 
ёзувлар ёки электрон меҳнат дафтарчасида тегишли маълумотлар бўлган тақдирда ва иш 
стажи тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 11-банди тўртинчи — еттинчи 
хатбошларида назарда тутилган ахборот тизимларидан олинган ҳолларда қўлланилмайди. 
55. Иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, авариялар, 
ҳалокатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида тўлиқ сақланмаган ёки қисман 
сақланган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар, туманлар (шаҳарлар)нинг 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (ҳокимликлар) томонидан ташкил этиладиган иш 
стажини аниқлаш бўйича махсус комиссиялар томонидан амалга оширилади. 
Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида кўрсатиб 
ўтилган комиссиялар томонидан белгиланган меҳнат фаолияти даврлари иш стажига
шунингдек, ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида имтиёзли пенсия олиш 
ҳуқуқини берадиган махсус иш стажига киритилади. 


56. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқлайдиган 
асосий ҳужжат ҳисобланади. 
2021 йил 1 июндан бошлаб пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг 2005 
йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат 
дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан 
белгиланади. 
Иш стажи «ЯММТ» ИДАКдаги мавжуд маълумотлар асосида ҳам тасдиқланади. 
Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур 
ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд 
бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) 
маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун 
қайдномалар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат 
фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул 
қилинади. 
Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича 
ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномасининг тўхтатилиши 
тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Маълумотнома ташкилот ёки архив раҳбари, 
шунингдек, маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани 
берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади. 
57. 1991 йил 1 январгача ижодий уюшмалар аъзолари ҳисобланган ижодий 
ходимларнинг иш стажи ушбу муаллифнинг асари биринчи марта эълон қилинган ёки жамоат 
олдида ижро этилган (намойиш қилинган) кунни тасдиқлайдиган ижодий уюшмалар 
бошқарувлари томонидан берилган маълумотномалар билан белгиланади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling