Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

10-боб. Якунловчи қоидалар 
195. Пенсия олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган тақдим этилган 
ҳужжатларнинг (иш стажи тўғрисида, иш ҳақи тўғрисида ва шу кабиларнинг) ишончлилиги ва 


асосланганлиги учун ушбу ҳужжатларни берган ташкилотнинг мансабдор шахси ҳамда 
пенсионер қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради. 
196. Ишончсиз маълумотлар, пенсияга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур 
бўлган ҳужжатлардаги маълумотларни бузувчи тузатишлар аниқланганда, шунингдек
пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун иш берувчи ёки архив томонидан берилган юқорида 
кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сохталаштирилганда ва қалбакилаштирилганда давлатга 
етказилган зарар суммасини ундириш учун жавобгарлик қонунчиликда белгиланган тартибда 
ушбу ҳужжатларни берган ташкилотлар ва архивнинг мансабдор шахсларига юкланади. 
Ушбу Низомда белгиланган қоидаларга асосан ахборот тизимларидан олинган, 
фуқароларга пенсия ҳисоблаш ва тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланган маълумотларнинг 
тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ахборот тизимларига маълумотларни киритган 
юридик ва жисмоний шахсларга юклатилади. 
Пенсионер томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри 
маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси 
тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим 
этилмаслиги) натижасида унга пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши туфайли давлатга 
етказилган зарарни тўлаш мажбурияти пенсионерга юкланади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
Пенсиялардан чегирмалар Қонуннинг 65-моддасида белгиланган тартиблар асосида 
амалга оширилади.
Пенсия ёки нафақа олувчи қарздорликни қоплаш учун унинг ёзма аризасига мувофиқ 
пенсия ва нафақалар суммаларини кўпроқ миқдорда, шу жумладан тўлиқ миқдорда 
йўналтириш ҳуқуқига эга. Пенсия ёки нафақа олувчининг ёзма аризасида у томонидан 
белгиланган фоиз кўринишидаги миқдор ёки қатъий сумма кўрсатилади.
Пенсия ёки нафақа олувчи ихтиёрий асосдаги аризасига асосан қарздорликни 
қоплашга йўналтирилаётган миқдорни кўпроқ миқдорга ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Пенсиялардан чегирмалар, пенсия ва нафақа тўлаш учун қайдномаларни 
шакллантиришда ўтган ойнинг 30-санасига қадар келиб тушган (қабул қилинган) ижро 
ҳужжатлари ёки Пенсия жамғармаси бўлими шуъбаси томонидан ушбу Низомга 21-иловага 
мувофиқ тайёрланади ва расмийлаштирилади. Бунда қарздорликни тўловчи пенсия ёки нафақа 
олувчи ортиқча тўлашнинг сабаби ва даври, чегирманинг ҳар ойлик миқдори ва фоизи 
кўрсатилади ҳамда қабул қилинган қарор бўйича амалга оширилади.
Пенсия ёки нафақадан чегирмалар ушланган тақдирда, чегирмалар учун асос бўлган 
ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро 
бюросининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига қайтарилади. Қайтаришда қайтариш сабаблари 
ва пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили ёки манзил-колонияси жойлашган 
манзил кўрсатилади. Маълумотлар ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Пенсия ёки нафақадан чегирмалар бўйича ижро ҳужжатлар ижросининг ўз вақтида 
амалга оширилиши юзасидан назорат, шунингдек, унинг сақланиши Пенсия жамғармаси 
бўлими шуъба мудирига юкланади. 
(196-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-
сонли қарорига асосан тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон) 
Ортиқча тўланган пенсия суммаси қарздорлик аниқланган санадан бошлаб кўпи билан 
уч йиллик давр учун ундирилади. 
Пенсия жамғармаси бўлими пенсия миқдоридан қарздорлик аниқланган ҳолларда 
ахборот тизимидаги мавжуд пенсионернинг мобил телефон рақамига пенсия миқдоридан 
қарздорлик келиб чиқиш сабаби, пенсия миқдори қайта ҳисобланган муддат, қайта 
ҳисобланган пенсия миқдори, қарздорликни ундириш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ва 
қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган «СМС» хабарномани 
юбориши шарт. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling