Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/41
Sana21.11.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1790811
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41
Bog'liq
592 13.10.2022 (2)

Олдинги таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 
томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат уйларида васийликка 
олинганлиги; 
(180-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси
23.03.2023 й., 09/23/119/0160-сон) 
пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан пенсия тўловини 
амалга ошириш жараёнида аниқланган фуқаро вафот этганлиги, туман (шаҳар) ҳудудидан 
ташқарига доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги. 
Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган электрон маълумотлар асосида 
фуқароларнинг пенсия ва нафақага бўлган ҳуқуқи йўқолганлиги аниқланганда Пенсия 
жамғармаси бўлими пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш (тўхтатиш) тўғрисида тегишли қарор 
қабул қилади. 
181. Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни 
ташкил қилиш шуъбаси ходими (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси бўлими масъул 
ходими) Пенсия жамғармаси «Ишонч телефони»га келиб тушган ёки ёзма равишда пенсия ва 
нафақа етказилиши бўйича мурожаатларга асосан жойига чиқиб, фуқаро билан учрашган 
ҳолда ўрганиш (кейинги ўринларда — ўрганиш) ўтказадилар. Мазкур мурожаат бўйича 
ўтказилган ўрганишда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда, ушбу фуқаро яшаётган ҳудуд 
(кўча, уй ёки маҳалла фуқаролар йиғини)да тўлиқ ўрганилади.
182. Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходими мурожаат қилган пенсионер 
билан суҳбат ўтказади, натижаси бўйича ушбу Низомга 19-иловага мувофиқ шаклдаги 
ўрганиш натижалари бўйича анкетани тўлдиради. 
183. Ўрганиш давомида Пенсия жамғармаси бўлими масъул ходими қуйидаги 
ҳолатларни аниқлайди:
ишончнома орқали пенсия тўлови тўғри тўланаётганлиги;
пенсия қайдномада кўрсатилган пенсионерга шахсан тўланаётганлиги. 
184. Ўрганиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича Пенсия 
жамғармаси бўлими масъул ходими томонидан шахс ёки тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органи вакили иштирокида далолатнома расмийлаштиради. 
185. Пенсия жамғармаси бўлими ўрганиш натижасида аниқланган фактлар юзасидан 
тегишли пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот ва тижорат банклари 
филиалларига камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, маблағларни тиклашга оид зарур 
чора-тадбирларни кўриш учун хат (мурожаат) юборади. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) 
юкланган ташкилот ва тижорат банки филиали камчиликларни бартараф этиш ва 
ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган пенсия суммаларининг тикланиши 
бўйича белгиланган тартибда зарур чора-тадбирлар кўради. 
Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси томонидан ҳар чоракда Пенсия жамғармаси 
бўлимлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилаётган ўрганишлар сифати ўрганилади. 
186. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари билан биргаликда мазкур Низомга 
20-иловага мувофиқ шаклдаги пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли 


субвенциялар ва харажатлар тўғрисида Жамланма солиштирма далолатномаларини тузади ва 
жорий ойнинг 7-кунидан кечиктирмай Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим 
этади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling