Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


-боб. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби


Download 188.33 Kb.
bet10/49
Sana18.11.2023
Hajmi188.33 Kb.
#1784172
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49
Bog'liq
пенсия конуни

9-боб. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
187. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди Пенсия жамғармаси бўлими идоравий архивида махсус жиҳозланган шкафларда (стеллажларда) сақланади.
188. Пенсия жамғармаси бўлими пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг сақланишини таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриши керак. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди йўқолган ва сақланмаган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг дубликати тикланади.
189. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи шахсларнинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари ушбу муассасалар жойлашган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади.
190. Ўзбекистон Республикаси доирасида пенсионернинг яшаш жойи ўзгарган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови асосида почта орқали жўнатилади ёки пенсионернинг (ишончли вакилнинг) қўлига берилади.
191. Пенсия таъминоти соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлатларнинг фуқаролари ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида 1992 йил 13 мартдаги Битим қатнашчилари бўлган давлатларга ва ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисидаги икки томонлама шартномалар қатнашчилари бўлган давлатларга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган шахснинг пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди, агар аҳдлашаётган давлатлар томонидан ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, пенсионерга (ишончли вакилга) берилиши мумкин.
Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.
192. Пенсионер ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган давлатга Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш жойига жўнаб кетаётганда пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди берилмайди ва у Пенсия жамғармаси бўлими архивида сақланади.
193. Улар бўйича пенсия тўлаш тўхтатилган пенсияга оид ҳужжатлар (пенсия йиғмажилдлари ва бошқалар) Пенсия жамғармаси бўлимининг идоравий архивида, улар бўйича тўлов амалга оширилаётган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдидан алоҳида, қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланадиган муддатлар мобайнида сақланади.
194. Қонунчиликда белгиланган сақлаш муддатлари тугагандан кейин пенсияга оид ҳужжатлар (пенсия йиғмажилдлари ва бошқалар) илмий-техник ишловдан сўнг Пенсия жамғармаси бўлимининг эксперт комиссияси қарорига биноан йўқ қилиниши мумкин.
Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдида меҳнат дафтарчаси ва ўлим тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда, ушбу ҳужжатлар пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдидан олиб қўйилиши ва қонунчиликда белгиланган муддат мобайнида сақланиши керак.
Пенсияга оид ҳужжатларни йўқ қилиш ҳолатини тасдиқлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тегишли далолатнома тузилади.

Download 188.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling