Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
-боб. Пенсияларни бир туридан бошқа турига ўтказиш тартиби
Download 188.33 Kb.
|
пенсия конуни
6-боб. Пенсияларни бир туридан бошқа турига ўтказиш тартиби
120. Пенсияларнинг бир турини олган пенсионер Қонунга мувофиқ бошқа пенсия турига бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонунчилик билан қўйиладиган иш стажини ва ойлик иш ҳақини ҳисоблаш талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади. 121. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Вафот этган боқувчининг вояга етмаган оила аъзоси (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ўтказишда) ёки белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган шахснинг номидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза унинг қонуний вакили яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади. Пенсия жамғармаси бўлими пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги масалани шахс тегишли ариза билан мурожаат қилганда кўриб чиқади. Шахснинг аризаси Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана кўрсатилган тилхат, шунингдек, етишмайдиган ҳужжатлар рўйхати берилади. 122. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган сана пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилган пенсионернинг аризасига қуйидагилар илова қилиниши керак: ушбу Низомнинг 75-банди талаблари ҳисобга олинган ҳолда пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза берилган пайтдан меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили мобайнида исталган кетма-кет беш йилдаги иш ҳақи тўғрисида маълумотнома (иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар жамғариб бориладиган пенсия тизими, фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри, фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри, «ЯММТ» ИДАКда мавжуд бўлганда иш ҳақи тўғрисидаги ҳужжат илова қилинмайди); ушбу Низомнинг 16-банди ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомнинг 12 — 14-бандларига мувофиқ унинг учун ариза берилган пенсия турини тайинлаш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар, ушбу ҳужжатлар пенсиянинг олинадиган тури бўйича расмийлаштирилган пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган тақдирда. Бундан ташқари, зарур ҳолларда, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оила аъзолари сони ўзгаришини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади. 123. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши керак. Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди ҳамда ногиронлик пенсиясини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи илгари ёшга доир пенсияни тайинлашдан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда, ногиронлик пенсиясини тайинлаш вақтида амалда бўлган қонунчиликда назарда тутилган пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва иш стажини ҳисоблаш шартлари қўлланган ҳолда аниқланади. Илгари шахснинг ёшига доир тайинланган пенсияни пенсияларнинг бошқа турларидан биттаси бўйича тўловнинг тўхтатилиши муносабати билан тиклашда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди ва пенсияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ёшга доир илгари тайинланган пенсиядан олдинги ишнинг охирги ўн йилидан келиб чиққан ҳолда, тиклаш вақтида амалда бўлган қонунчиликда назарда тутилган пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ва иш стажини ҳисоблаш шартлари қўлланган ҳолда аниқланади. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтказишда пенсия миқдорини ҳисоблаш Қонуннинг 34-моддаси шартларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади, иш стажи эса умумий тартибда, учувчилар ва синовчи учувчилар таркибидаги ходимларга пенсиялар тайинлаш учун кўп йиллик хизмат муддатларини ҳисоблаш тартибида назарда тутилган шартлар ва нормалар қўлланмасдан ҳисоблаб чиқилади (ушбу Низомга 4-илова). 124. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт ва бир вақтнинг ўзида пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун тақдим этилган барча ҳужжатларнинг асл нусхаларини ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига қайтариши ва пенсиионернинг пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги аризасида кўрсатилган мобил телефон рақамига Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишни рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган «СМС» хабарномани юбориши шарт. Комиссия томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, Пенсия жамғармаси бўлими пенсионернинг пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги аризасида кўрсатилган мобил телефон рақамига пенсия тури, пенсия тури ўзгартирилган муддат, пенсия миқдори, иш стажи давомийлиги, аниқланган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори, пенсия тўлов шакли ва пенсия тўлаш санаси тўғрисидаги «СМС» хабарнома юборади. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин пенсиянинг бошқа турини тўлаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтган пенсионерларга янги пенсия гувоҳномаси ёзилади. Download 188.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling