Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 188.33 Kb.
bet11/49
Sana18.11.2023
Hajmi188.33 Kb.
#1784172
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
пенсия конуни

10-боб. Якунловчи қоидалар
195. Пенсия олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган тақдим этилган ҳужжатларнинг (иш стажи тўғрисида, иш ҳақи тўғрисида ва шу кабиларнинг) ишончлилиги ва асосланганлиги учун ушбу ҳужжатларни берган ташкилотнинг мансабдор шахси ҳамда пенсионер қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
196. Ишончсиз маълумотлар, пенсияга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлардаги маълумотларни бузувчи тузатишлар аниқланганда, шунингдек, пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун иш берувчи ёки архив томонидан берилган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сохталаштирилганда ва қалбакилаштирилганда давлатга етказилган зарар суммасини ундириш учун жавобгарлик қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу ҳужжатларни берган ташкилотлар ва архивнинг мансабдор шахсларига юкланади.
Ушбу Низомда белгиланган қоидаларга асосан ахборот тизимларидан олинган, фуқароларга пенсия ҳисоблаш ва тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик ахборот тизимларига маълумотларни киритган юридик ва жисмоний шахсларга юклатилади.
Пенсионер томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида унга пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши туфайли давлатга етказилган зарарни тўлаш мажбурияти пенсионерга юкланади.
Ортиқча тўланган пенсия суммаси қарздорлик аниқланган санадан бошлаб кўпи билан уч йиллик давр учун ундирилади.
Пенсия жамғармаси бўлими пенсия миқдоридан қарздорлик аниқланган ҳолларда ахборот тизимидаги мавжуд пенсионернинг мобил телефон рақамига пенсия миқдоридан қарздорлик келиб чиқиш сабаби, пенсия миқдори қайта ҳисобланган муддат, қайта ҳисобланган пенсия миқдори, қарздорликни ундириш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ва қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган «СМС» хабарномани юбориши шарт.
197. Пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг Ички аудит бошқармаси ҳамда ҳудудий бошқармаларнинг Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шуъбаси томонидан амалга оширилади.
Текшириш (ўрганиш) ўтказилаётган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмайди.
198. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Download 188.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling