559-савол: 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган норматив
ҳужжатлардаги солиқ имтиёзлари қайси муддатга қадар амал қилади?
Жавоб: 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги
қонун ҳужжатларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда
тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.
560-савол: Қайси ҳолатларда солиқларни тўлашни кечиктириш
ва бўлиб-бўлиб тўлашга фоиз ҳисобланмайди?
Жавоб: Табиий офатлар, технологик фалокатлар, шунингдек бюджетдан
молиялаштириш ёки давлат буюртмасини тўлашнинг кечикиши натижасида
шахсга зарар етказилиши муносабати билан.
561-савол: Солиқ аудити ёки сайёр солиқ текшируви натижалари
бўйича қарор у қабул қилинган кундан кейин неча кунда солиқ тўловчига
тақдим этилади?
Жавоб: Солиқ аудити ёки сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича қарор
у қабул қилинган кундан эътиборан икки кун ичида ўзига нисбатан ушбу қарор
қабул қилинган шахсга (унинг вакилига) имзо қўйдириб берилиши ёки олинган
сана тўғрисида далолат берувчи бошқа усул орқали топширилиши керак.
562-савол: Жисмоний шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун
жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, материалларни
прокуратура органларига юборганда солиқ органи қарор ижросини
юзасидан қандай ҳаракат амалга оширади?
Жавоб: Агар солиқ органи жисмоний шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик
учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин
материалларни прокуратура органларига юборган бўлса, ушбу солиқ органи шу
жисмоний шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун
жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг ижросини тўхтатиб туриши шарт.
121
Do'stlaringiz bilan baham: |