Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол: Солиқ органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

574-савол: Солиқ органи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 
ихтиёрий тугатилаётган юридик шахс бўйича хабардор қилинганда 
қанча муддат мобайнида солиқ аудитини амалга оширишга 
киришилади? 
Жавоб: Уч иш куни мобайнида. 
575-савол: Солиқ аудити ўтказилаётган даврда текширилаётган 
даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартиришлар ва 
қўшимчалар киритилиши мумкинми? 
Жавоб: Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди. 
576-савол:
Солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботларига ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиш қайси ҳолатда чекланиши мумкин? 
Жавоб: Солиқ аудити ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг 
солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартиришлар ва қўшимчалар 
киритилишига йўл қўйилмайди. 


123 
577-савол: Молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда 
тўланганда жарима миқдори қанча миқдорда камайтирилади? 
Жавоб: Икки бараварга камайтирилади. 
578-савол: Қандай солиқ текшируви турлари мавжуд? 
Жавоб: Камерал солиқ текшируви
Сайёр солиқ текшируви; 
Солиқ аудити. 
579-савол: Сайёр солиқ текшируви қанча муддатда ўтказилади? 
Жавоб: Ўн кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади. 
580-савол: Солиқ органлари бир мартадан ортиқ солиқ аудитини 
ўтказишга ҳақлими?
Жавоб: Солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас, янги ҳолатлар 
аниқланган тақдирда солиқ органи такрорий солиқ аудитини тайинлашга 
ҳақли. 
581-савол: Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи 
нималарни англатади? 
Жавоб: Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча 
бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ 
тўловчининг фойдасига талқин этилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling