тўғрисидаги битимни ким кўриб чиқади?
Жавоб: Давлат солиқ қўмитаси.
624-савол. Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчи сифатида
солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ
тўловчи томонидан бузилганлик учун қандай миқдорида жаримани
назарда тутилган?
Жавоб: Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган
ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда
олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам
бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
625-савол.
Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб
келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга
оширилиш учун қандай миқдорида жарима назарда тутилган?
Жавоб: Бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда
ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз
миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
626-савол. Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан
амалга оширилиш учун қандай миқдорида жарима назарда тутилган?
Жавоб: Бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи
миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
627-савол.
Солиқ
ҳисоботини
солиқ
тўғрисидаги
қонун
ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этмаслик учун қандай
миқдорида жарима назарда тутилган?
Жавоб: Солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим
бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир
кечиктирилган кун учун бир фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг
ўн фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
130
Do'stlaringiz bilan baham: |