122
569-савол: Камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати камерал
солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган
санадан бошлаб, қанча муддатдан ошмаслиги лозим.
Жавоб: Олтмиш кундан ошиши мумкин эмас.
570-савол: Ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона
амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага
келганда қайси солиқ текшируви ўтказилади?
Жавоб:
Сайёр солиқ текшируви ўтказилади.
571-савол: Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва (ёки)
буюмларни қайси вақт оралиғида олиб қўйишга йўл қўйилмайди?
Жавоб:
Сайёр солиқ текшируви жараёнида ҳужжатлар ва (ёки)
буюмларни тунги соат 23.00 дан 06.00 га қадар бўлган вақт оралиғида йўл
қўйилмайди.
572-савол: Сайёр
солиқ текширувларини ўтказишда солиқ
тўловчининг актив ва мажбуриятларини инвентаризaциядан ўтказишда
буйруқ ким томонидан чиқарилади?
Жавоб: Инвентаризaцияни ўтказиш учун солиқ органи раҳбари буйруқ
чиқаради.
573-савол: Солиқ
органлари
солиқ
аудити
ўтказилиши
бошланишидан камида қанча муддат олдин солиқ тўловчига солиқ
аудити ўтказилиши тўғрисида хабарнома юборади?
Жавоб: Ўттиз календарь кун олдин. Солиқларни тўлашдан бўйин
товлаш белгилари мавжуд бўлса, солиқ органи Давлат солиқ қўмитаси билан
келишган ҳолда хабардор этмасдан солиқ аудитини бошлашга ҳақлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: