16
71-савол. Онлайн-НКМ ўрнатган солиқ тўловчиларга қандай солиқ
имтиёзлар тақдим этилади?
Жавоб: 2023 йил 1
январга қадар тадбиркорлик субъектларига онлайн
назорат-касса машинаси ҳамда
виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва
рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни
таъминловчи
махсус қурилмаларнинг (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар
ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ
ҳаражатлар суммасига, лекин битта қурилма учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва
тўланиши лозим бўлган;
-фойда солиғи
-айланмадан олинадиган солиқ
-якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган
жисмоний
шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи
берилган.
72-савол. Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ер солиғини
қачон тўлайди?
Жавоб: айланмадан солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ
суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг
10-кунигача.
73-савол. Технопарк резидентларига 2028 йил 1 январгача қандай
Do'stlaringiz bilan baham: