905-савол. Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга
солиш тўғрисида”ги Қонунига асосан қайси орган валютани тартибга
солувчи давлат органи ҳисобланади?
Жавоб: “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг
7-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани
тартибга солувчи давлат органи ҳисобланади.
906-савол. Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга
солиш тўғрисида”ги Қонунига асосан қайси органлар валютани назорат
қилувчи органлар ҳисобланади?
Жавоб: “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг
23-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳисоб
палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона
қўмитаси валютани назорат қилувчи органлар ҳисобланади.
907-савол. Норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган
санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ
беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи
савдо оперaциялари бўйича активларни репатриaция қилишни
таъминламаган резидентлар Республика бюджети даромадига қанча
миқдорда жарима тўланади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш
тўғрисида”ги Қонуннинг 11
1
-моддасига асосан норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан
кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун
тўқсон кунда) ташқи савдо оперaциялари бўйича активларни репатриaция
қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриaция қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриaция қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриaция қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриaция қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриaция қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриaция қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
174
Do'stlaringiz bilan baham: |