1001-савол. Ҳудудларда
секторлар
фаолияти
самарадорлиги
кўрсаткичларини баҳолашнинг натижалари бўйича — « энг ташаббускор
сектор» номинaциясида ғолиб бўлган секторлар неча базавий ҳисоблаш
миқдорида рағбатлантирилади?
Жавоб: 200 баравари миқдорида.
1002-савол. «Андижон тажрибаси» асосида «маҳаллабай» ишлаш
тизими жорий этиладиган маҳаллаларда ажратиладиган маблағ қанча
миқдорни ташкил этади?
Жавоб: 100 млн АҚШ долл.
1003-савол. «Андижон тажрибаси» асосида «маҳаллабай» ишлаш
тизими жорий этиладиган маҳаллаларда ажратиладиган маблағлар
қайси вилоятлар назарда тутилмаган?
Жавоб: Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри.
1004-савол. «Оғир» маҳалла тушунчаси нималарни англатади?
Жавоб: секторлар томонидан ўрганиш давомида аниқланган ижтимоий
аҳволи оғир ва ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳамда тадбиркорликни
ривожлантириш ихтисослашуви бўлмаган маҳалла.
1005-савол. «Етакчи» тадбиркор тушунчаси нималарни англатади?
Жавоб: Етарли тадбиркорлик тажрибасига эга, хонадон аъзоларини
кооперaция асосида бирлаштириб, маҳсулот ишлаб чиқариш (етиштириш) ёки
хизмат кўрсатишга буюртма бериш, бириктирилган аҳолига кўникмаларни
ўргатиш ва улардан тайёр маҳсулотни сотиб олишни ўз зиммасига оладиган
ташаббускор.
1006-савол. Намунали хонадон қандай аниқланади?
Жавоб: Даромади юқори, ўзгалар ёрдамига эҳтиёжи бўлмаган бир ёки
ундан кўп оила истиқомат қиладиган хонадон.
1007-савол. Ўрта хонадон қандай аниқланади?
Жавоб: Жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол
ҳаражатлари миқдоридан юқори бўлсада, оила аъзолари ичида ишсиз ёки
тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бор хонадон.
1008-савол. Эҳтиёжманд хонадон қандай аниқланади?
Жавоб: Жонбошига тўғри келадиган даромади минимал истеъмол
ҳаражатлари миқдоридан кам, оила аъзолари ичида меҳнатга лаёқатли бир ёки
ундан кўп ишсизлар мавжуд хонадон.
Do'stlaringiz bilan baham: |