189
1017-савол. Солиқ органи қарори асосида солиқ тўловчининг
мол-мулкини солиқ қарзи ҳисобига хатлаш неча кун ичида амалга
оширилади?
Жавоб: Солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома солиқ тўловчига
юборилган кундан бошлаб 10 кун ичида эътироз билдирмаган ҳамда
15 календарь куни ичида тўланмаган тақдирда.
1018-савол. Қайси асосларга кўра солиқ тўлашни кечиктириш
ва бўлиб-бўлиб тўлашга фоиз ҳисобланмайди?
Жавоб: Табиий
офатлар,
технологик
фалокатлар,
шунингдек
бюджетдан молиялаштириш ёки давлат буюртмасини тўлашнинг кечикиши
натижасида шахсга зарар етказилиши муносабати билан солиқларни тўлаш
муддатлари ўзгартирилганда.
1019-савол. Қандай солиқ қарзи тан олинмаган солиқ қарзи деб
аталади?
Жавоб: Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан
бошлаб ўн календарь куни ичида солиқ тўловчи
томонидан эътироз
билдирилган солиқ қарзи.
1020-савол. Солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш қандай
суммаларга нисбатан берилади?
Жавоб: Солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор
қабул қилингунига қадар юзага келган қарз суммасига ёки
келгусида юзага
келадиган қарз суммага.
1021-савол. Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
қанча муддатга берилади?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси 3 йил, Давлат солиқ қўмитаси ва божхона
органлари 1 йил ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2 йил муддатга.
1022-савол. Давлат солиқ қўмитаси қайси солиқ турларининг
тўлаш муддатини узайтириш ваколатига эга?
Жавоб: Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда солиғи,
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиғи бўйича.
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодекснинг 17-моддасида
кўрсатилган солиқларни, айланмадан олинадиган солиқни 100-модданинг
3-1 ва 3-2-бандларидан келиб чиқиб,
мол-мулк гаровисиз, кафилликсиз ёки
банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга
(бундан
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов
манбаида олинадиган фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида
тўланадиган қўшилган қиймат солиғи мустасно) ҳам ҳақли.