Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Қарздорнинг товарларни (хизматларни) реализaция


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1029-савол. Қарздорнинг товарларни (хизматларни) реализaция 
қилишдан оладиган тушуми ёки бошқа даромадлари бошқа шахсларнинг 
банкдаги ҳисобварақларига келиб тушган ҳолатларда қарздорлик қандай 
ундирилиши мумкин? 
Жавоб: Солиқ тўловчининг солиқ қарзи бошқа шахслар (банкдаги 
ҳисобварақларига тушум ёки бошқа даромадлар келиб тушган шахслар)дан 
суд тартибида ундирилиши мумкин. 


191 
1030-савол. Умидсиз қарз тушунчасига таъриф беринг. 
Жавоб: Суд қарори билан мажбуриятнинг бекор қилиниши, ёхуд 
банкротлик, тугатиш, қарздорнинг вафоти ёки даъво муддати тугаши сабабли 
тўланиши мумкин бўлмаган қарз. 
1031-савол. Жисмоний 
шахсларга тегишли солиқ қарзини 
мажбурий ундириш чоралари қандай тартибда қўлланилади? 
Жавоб: Фақат суд тартибида ундирилади. 
1032-савол. Солиқ 
қарзини 
дебитори 
ҳисобидан 
ундириш 
мумкинми? 
Жавоб: Йўқ мумкин эмас, бу амалиёт бекор қилинган. 
1033-савол. Давлат ижрочилари қарздорнинг қарзини унинг 
раҳбарлари, мулкдорлари ёки таъсисчилари ҳисобидан ундириши 
мумкинми? 
Жавоб: Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
тўғрисидаги Қонуннинг 48-3-моддасига асосан суд ажрими асосида. 
1034-савол. Якка тартибдаги тадбиркор вафот этганда ёки вафот 
этган деб эълон қилинганда унинг солиқ қарзи қайси орган томонидан 
ҳисобдан чиқарилади? 
Жавоб: Солиқ органи томонидан. 
1035-савол. Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб 
тўлаш) имкониятини бериш тўғрисида ариза берилганда пенялар қандай 
ҳисобланади? 
Жавоб: Солиқни тўлаш бўйича кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) 
имкониятини бериш тўғрисида ариза берилганлиги тўланиши лозим бўлган 
солиқ суммасига пенялар ҳисобланишини тўхтатиб турмайди. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling