188
1009-савол. Намунали маҳалла қандай аниқланади?
Жавоб: Жами хонадонлар сонига нисбатан
намунали хонадонларнинг
улуши 60 фоиздан юқори ҳамда эҳтиёжманд
хонадонларнинг улуши
25 фоиздан кам бўлган маҳалла бўлган маҳалла.
1010-савол. Ўрта маҳалла қандай аниқланади?
Жавоб: Жами хонадонлар сонига нисбатан ўрта хонадонларнинг улуши
60 фоиздан юқори ҳамда эҳтиёжманд хонадонларнинг улуши 25 фоиздан кам
бўлган маҳалла.
1011-савол. «Оғир» маҳалла қандай аниқланади?
Жавоб: Жами хонадонлар сонига нисбатан эҳтиёжманд хонадонларнинг
улуши 25 фоиздан юқори бўлган маҳалла.
СОЛИҚ ҚАРЗИНИ УНДИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
ДЕПАРТАМЕНТИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
1012-савол. Солиқ қарзи нима?
Жавоб: Ҳисоблаб чиқарилган ва белгиланган муддатларда тўланмаган
солиқларнинг, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг
суммалари, тўланмаган молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб
эътироф этилади.
1013-савол. Қайси органлар солиқларни тўлаш муддатларини
ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси, Давлат солиқ қўмитаси,
божхона
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
.
1014-савол. Юридик шахс ёки ЯТТ солиқ қарзини унинг
мол-мулкидан ундириш қайси орган қарори асосида амалга оширилади?
Жавоб: Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзи тан олинганда ва ўттиз
кун ичида тўлиқ тўламаган тақдирда солиқ органи қарори асосида, қолган
ҳолларда эса суд қарори асосида.
1015-савол. Солиқ қарзи бўйича пеняни ҳисоблаш тартиб қандай?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг шу даврда
амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул
қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: