Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Жисмоний шахснинг солиқ қарзини суд тартибида


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1016-савол. Жисмоний шахснинг солиқ қарзини суд тартибида 
мол-мулкига қаратишда қарздорликнинг энг кам миқдори қанча қилиб 
белгиланган? 
Жавоб: 1 000 000 сўм. 


189 
1017-савол. Солиқ органи қарори асосида солиқ тўловчининг 
мол-мулкини солиқ қарзи ҳисобига хатлаш неча кун ичида амалга 
оширилади? 
Жавоб: Солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома солиқ тўловчига 
юборилган кундан бошлаб 10 кун ичида эътироз билдирмаган ҳамда 
15 календарь куни ичида тўланмаган тақдирда. 
1018-савол. Қайси асосларга кўра солиқ тўлашни кечиктириш 
ва бўлиб-бўлиб тўлашга фоиз ҳисобланмайди? 
Жавоб: Табиий 
офатлар, 
технологик 
фалокатлар, 
шунингдек 
бюджетдан молиялаштириш ёки давлат буюртмасини тўлашнинг кечикиши 
натижасида шахсга зарар етказилиши муносабати билан солиқларни тўлаш 
муддатлари ўзгартирилганда. 
1019-савол. Қандай солиқ қарзи тан олинмаган солиқ қарзи деб 
аталади? 
Жавоб: Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан 
бошлаб ўн календарь куни ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз 
билдирилган солиқ қарзи. 
1020-савол. Солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш қандай 
суммаларга нисбатан берилади? 
Жавоб: Солиқларни тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор 
қабул қилингунига қадар юзага келган қарз суммасига ёки келгусида юзага 
келадиган қарз суммага. 
1021-савол. Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш 
қанча муддатга берилади? 
Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси 3 йил, Давлат солиқ қўмитаси ва божхона 
органлари 1 йил ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2 йил муддатга. 
1022-савол. Давлат солиқ қўмитаси қайси солиқ турларининг 
тўлаш муддатини узайтириш ваколатига эга? 
Жавоб: Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда солиғи, 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ер қаъридан 
фойдаланганлик учун солиғи бўйича. 
Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодекснинг 17-моддасида 
кўрсатилган солиқларни, айланмадан олинадиган солиқни 100-модданинг
3-1 ва 3-2-бандларидан келиб чиқиб, мол-мулк гаровисиз, кафилликсиз ёки 
банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга (бундан 
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов 
манбаида олинадиган фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида 
тўланадиган қўшилган қиймат солиғи мустасно) ҳам ҳақли. 


190 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling