1061-савол. Қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қандай?
Жавоб: Қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги,
агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган
кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан
бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий
ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил эта, қарздор
жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади.
МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АҲОЛИ
БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИГА
ЮКЛАТИЛГАН ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
1062-савол. Ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳолига кўрсатиладиган
хизматларнинг молиявий манбаалари қайсилар?
Жавоб: “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси, “Аёллар дафтари” жамғармаси,
“Ёшлар дафтари” жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси, Жамоат
ишлари жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва ерларни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси, Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш жамғармаси,
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар.
197
1063-савол. Ҳоким ёрдамчиси маҳаллада Оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш дастурлари доирасидаги кредитларнинг тадбиркорлик
субъектларининг кичик ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш
лойиҳаларига қанча фоизини йўналтирилишини таъминлайди?
Жавоб: 70 фоизини.
1064-савол. “Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг
қандай портрети ишлаб чиқилади?
Жавоб: Ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш
“портрети”
ишлаб
чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |