Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати неча


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1036-савол. Солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати неча 
йил? 
Жавоб: Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан 5 йил. 
1037-савол. Қандай солиқ қарзи тан олинган ҳисобланади? 
Жавоб: Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома берилган санадан 
бошлаб ўн календарь кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз 
билдирилмаган қарз ёки суд қарори билан тасдиқланган қарз. 
1038-савол. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома нима? 
Жавоб: Солиқ тўловчига унинг зиммасидаги солиқ қарзи суммаси 
тўғрисида, шунингдек шу қарз суммасини белгиланган муддатда тўлаш 
мажбурияти ҳақида хабар юбориш солиқ қарзини узиш тўғрисидаги 
талабнома ҳисобланади. 


192 
1039-савол. Солиқ тўловчига солиқ қарзини узиш тўғрисидаги 
талабнома қачон юборилади? 
Жавоб: Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига 
ушбу қарз аниқланган кундан эътиборан ёки солиқ текшируви натижалари 
бўйича аниқланган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги қарор кучга кирган 
санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилиши керак. 
1040-савол. Солиқ қарзини ундириш қайси кетма-кетликда амалга 
оширилади? 
Жавоб: Солиқ қарзини тўлаш, шу жумладан уни солиқ органлари 
томонидан ундириш чоғида тўлаш солиқлар суммаси, ҳисобланган пенялар ва 
жарималар кетма-кетликда амалга оширилади. 
1041-савол. ДСҚнинг “Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган 
солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни 
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қачон Адлия вазирлиги томонидан 
рўйхатга олинган? 
Жавоб: Давлат солиқ қўмитасининг “Ундирилиши умидсиз деб эътироф 
этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни 
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 
3256-рақам билан рўйхатга олинган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling