Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қайси солиқ


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1023-савол. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қайси солиқ 
турларининг тўлаш муддатини узайтириш ваколатига эга? 
Жавоб: 
Ер 
солиғи, 
мол-мулк 
солиғи, 
сув 
ресурсларидан 
фойдаланганлик учун солиқ ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича. 
1024-савол. Солиқ органининг қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги 
оқибатида солиқ қарзи умидсиз деб эътироф этишга олиб келиши 
мумкин? 
Жавоб: Суд томонидан ҳужжат қабул қилиниб, унга мувофиқ солиқ 
органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати 
билан уни ундириш имкониятини йўқотганда, шу жумладан суд томонидан 
солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган 
муддатини тиклашни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилганда. 
1025-савол. Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ 
қарзини ҳисобдан чиқариш учун қарор чиқаришга ваколатли орган ким? 
Жавоб: Солиқ тўловчи ҳисобда турган солиқ органи ва Давлат божхона 
қўмитаси 
1026-савол. Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш 
бўйича қандай усуллар мавжуд? 
Жавоб: Мол-мулк гарови, кафиллик, банк кафолати, пенялар, банкдаги 
ҳисобварақлар бўйича оперaцияларнинг тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг 
мол-мулкини хатлаш. 
1027-савол. Қарздор солиқ текшируви тўғрисида билган пайтдан 
эътиборан ўзининг пул маблағларини ёки бошқа мулкини ўзга шахсларга 
(ўтказиб) берган ҳолатларда қарздорлик қандай ундирилади? 
Жавоб: Ундирув солиқ тўловчи ўз пул маблағларини ёки мулкини 
ўтказиб берган бошқа шахслардан суд тартибида амалга оширилади. 
1028-савол. Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарор қачон бекор 
бўлади? 
Жавоб: Мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарор мол-мулк хатлаб 
қўйилган пайтдан то ушбу қарор уни чиқарган солиқ органининг ваколатли 
мансабдор шахси томонидан бекор қилингунга қадар ёхуд ушбу қарор юқори 
турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилингунга қадар амал қилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling