“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни нечта боб
ва моддалардан иборат?
Жавоб: 6 та боб ва 34 модда.
1180-савол. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни ким
амалга оширади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори.
1181-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги ПҚ-5177-сон қарори номини айтинг.
Жавоб: “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил
этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”.
1182-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги ПФ-6257-сон фармони номини айтинг?
Жавоб: “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини
яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин
камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”.
1183-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги ПФ-6257-сон фармонига асосан давлат хизматчиларига 2022 йил
1 январдан бошлаб қанақа таъқиқ қўйилган?
Жавоб: Республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш, эгалик
қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш.
1184-савол. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
6 июлдаги ПФ-6257-сон фармони талабларига асосан қачондан бошлаб ва
қайси шахсларнинг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларaция
қилиш белгиланган?
Жавоб: 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши
50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари
раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган
фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларaция қилиш
белгиланган.
219
Do'stlaringiz bilan baham: |