Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Ходимни таътилдан чақириб олиш қандай амалга


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

1170-савол. Ходимни таътилдан чақириб олиш қандай амалга 
оширилади? 
Жавоб: Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан 
йўл қўйилади.
Таътилнинг 
фойдаланилмай 
қолган 
қисми 
ходимга 
мазкур
иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки кейинги иш йилининг 
таътилига қўшиб қўйилиши керак. 
1171-савол. Қариндош-уруғларнинг давлат органларида бирга 
хизмат қилишга чеклов қўйилганми? 
Жавоб: Меҳнат кодексининг 79-моддасига мувофиқ ўзаро яқин 
қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг башарти улардан бири 
иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган 
бўлса, бир давлат органида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. 
ШАХСИЙ ХАВФСИЗЛИК БОШҚАРМАСИ БЎЙИЧА САВОЛЛАР
 
 
1172-савол. “Коррупция” атамасига таъриф беринг? 
Жавоб: Шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий 
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки 
номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди 
шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш. 


217 
1173-савол. Коррупцион ҳаракатлар деганда нимани тушунасиз? 
Жавоб: Ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб 
ҳаракат ёки ҳаракaцизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи 
шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, 
мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, 
таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда 
воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни 
олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз 
хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш. 
1174-савол. Комплаенс-назорат тизими деганда нимани тушунасиз? 
Жавоб: Комплаенс – инглизча “cомплианcе” сўзидан олинган бўлиб, 
“риоя этиш” маъносини билдиради 
Комплаенс-назорат – ташкилот ва унинг ходимлари томонидан 
амалдаги қонунчиликка, ички идоравий ҳужжатларга ва одоб-ахлоқ 
нормаларига тўлиқ риоя қилинмаслиги натижасида юзага келадиган салбий 
вазиятдан огоҳ этувчи бошқарув тизими ҳисобланади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling