Олтинкўл тумани хтбга қарашли 7-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг 2021-2022 ўқув йилининг


Download 1.55 Mb.
Sana23.02.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1226086
Bog'liq
7-м-ЎТИБДЎ 1-ярим йил хисоботи.doc



Олтинкўл тумани
ХТБга қарашли 7-сонли
умумий ўрта таълим мактабнинг
2021-2022 ўқув йилининг
1-ярим йил якуни бўйича

Ҳ И С О Б О Т И

2022-2023 ўқув йили 1-ярим йиллиги бўйича
Х И С О Б О Т
Таьлим муассасида жами 98 нафар педагог ходимлар ўқувчи ёшларга таьлим тарбия ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Шундан 81 нафари олий маьлумотли, 17 нафари ўрта махсус кадрлар. Малака тоифаларига кўра 3 нафар олий, 5 нафар биринчи тоифали, 13 нафар иккинчи тоифали, 29 нафари мутахасис , 4 та тугаланмаган олий кадрлардан иборат.
63 нафар фан ўқитувчиларимиз 7 та фан услуб бирлашмаларда фаолият юритиб келмоқда. Она тили ва адибиёти, инглиз тили, Аник фанлар, ижтимоий гуманетар фанлар, табий фанлар, амалий ва эстетик фанлар, бошланғич таьлим йўналиши фанлари услуб бирлашмалари фаолият юритмоқда. Хар ойда режа асосида фан услуб бирлашма йиғилишлари кўргазмали тренинг асосида ташкил этилиб, ёш ўқитувчиларга махорат мактаби вазифасини бажариб келмоқда. Мактабимизда мазкур ўқув йили 1- чораги давомида энг наьмунали услуб бирлашма фаолити наминацияси бўйича «Бошлангич таълим» фан услуб бирлашмасини фаолияти кўрсатилди.
Вилоят хамда туман халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган турли кўрик танловлар ва фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб ўкувчиларимиздан туман боскичида 11 – синф ўкувчиси Иброхимов Фарухбек 1 – ўрин ва 10 – синф ўкувчимиз Шохобиддинова Рухшона 2 –ўрин билан фахрли ўринларни эгаладилар.Туман хокимининг 2002 йил 15 февралдаги умумтаълим мактабларида ўкувчилар ўртасида фан олимпиадаларида 10- синф ўкувчиси Комилов Шоятбек биология фанидан 1 – ўрин , 11- ўкувчиси Иброхимов Фарухбек физика фанидан 1-ўрин, 10- синф ўкувчиси Шохобидинова Рухшона математика фанидан 1- ўрин, 11- синф ўкувчиси Иброхимов Фарухбек математика фанидан 1- ўринларни олиб кейинги боскичга йўлланмаларни кўлга киритдилар .

Мактабда фан ойликларини ўтказишга катта эътибор қаратилиши ўқувчиларнинг фанларни ўрганишга бўлган қизиқишларини орттирилишига сабаб бўлди.
Ўкув йили мобайнида фан ойликлари очиқ дарслари, тадбирлар, учрашувлар, сайёҳатлар тарзида ўтказилди. Мактабнинг асосий рейтингини белгиланишида 11 синф битрувчиларининг ОТМ ларига киришлари юқори бўлиши белгилаб қўйилган.Шуни инобатга олиб мактаб битрувчиларидан репититсийон тестлар олиниб мониторинг қилиниб борилди.
Мактабда 2021-2022 ўқув йилида 9-синфда жами 55 нафар ўқувчилар таълим олиб келмоқда.Буларнинг барчаси “ Миллий рейтинг” га қамраб одинди ва доимий равишда она тили фанидан диктант, математика фанларидан назорат ёзма ишлари олиниб тахлил қилиниб келинди.

Педагог ходимларнинг касбий маҳоратини замон талабларига жавоб берадиган этиб олиб бориш мақсадида мактабда 2021-2022 йилларга мўлжалланган режа тузилиб, педагогларнинг касбий маҳорати устоз-шогирд анъаналари, ўзаро дарс кузатувлари, ички мониторинглар асосида оширилиб борилди.

Кадрлар базасини яратиш ва мактабда тажрибали педагог ходимлар билан бойитиш ишлари кенг кўламда ташкил этилди уларнинг сиёсий, иқтисодий, билимларини мунтазам ошириб борилди.
Жумладан Олтинкўл туман ХТБ томонидан белгилаб берилган топшириққа асосан бизнинг 6 - мактаб тумандаги 22-таянч мактабига Халқаро татқиқотлар бўйича бириктирилган бўлиб,белгиланган педагог ходимлар ўз вақтида иштирок этиб келдилар.1-4- синфларда матнни ўқиш саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастур PIRLS, 15 -16 ёшли ўқувчилардан ўқувчиларнинг ўқиш, матнни тушуниш , математика ва табиий фанлардан билим ва кўникмалар даражаларини баҳолашга қаратилган дастур асосида ўқувчиларни мактаб даврида орттирган билим , кўникма. Муносабатларини аниқлаш учун PISA халқаро ,баҳолаш дастуридан фойдаланишни кейинги ўқув йилларида йўлга қўйишга тайёргарлик кўрилди








Мазкур ўқув йили 1-ярим йили давомида фан ўқитувчилари ва рахбар ходимлар тамонидан жами 250 соат дарс машғулотлари тахлиллари ва фан ўқитувчилар тамонидан 32 соат очиқ дарс машғулотлари амалга оширилди, шулардан 4-синф ўқувчиларига «Математика» фанидан Бошлангич синф ўқитувчиси Мадрахимова Рузихоннинг дарс машғулоти, 5- А синф ўқувчиларига Она тили фанидан она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Отажонова Лолахоннинг дарс машғулоти, 9-синфга Она тили ва адабиёт фани укитувчиси Жураева Кундузой, 8-синф ўқувчиларига адабиёт фанидан адабиёт фани ўқитувчиси Каюмова Насибахоннинг дарс машғулоти, 3-синф ўқувчиларига математика фанидан бошланғич таьлим фани ўқитувчиси Сайфутдинова Мамурахоннинг очик дарс машғулотлари укувчиларининг ота-оналари таклиф этилди ва мактаб миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.




Мактабнинг 9-11 синф ўқувчилари ўртасида ўқув йилининг 1-ярим йил якунида мактаб фан олимпияда мусобақаларига тайёргарлик кўриш учун фан ўқитувчилари иқтидорли ўқувчилар билан мунтазам шуғулланиб бормоқда, билимлар беллашувида мактабимизнинг ўқувчиларини иштироки ва беллашув натижаларига кўра «Физика», «Кимё», «Хукук», «Иктисод», «Она тили», «Тарих», «Информатика» фанларидан фахрли уринларни эгаллаб туман фан олимпиадасида катнашиш йулланмасини кулга киритдик.



Халқ таьлим вазирлигининг буйруғига асосан таьлим муассасасида ўқув йилининг хар ойида фан ойликлари ташкил этилди, фан ойликлари даврида фан ўқитувчиларимиз тамонидан ўқувчилар ўртасида турли хил тадбирлар билан биргаликда очиқ дарслар, фан ойлиги бўйича кириш ва чиқиш тестлари олиниб умумтаьлим фанларини ўзлаштиришда хосил бўлган бўшлиқлар аниқланиб уларни бартараф этиш чоралари белгиланиб келинмоқда. Айниқса она тили ва адабиёти фанлар ойликлари мактабимизда наьмунали ташкил этилди.







ЎТИБДЎ: Ш. Баратов

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling