Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


бошқа ишга ўтказиш қандай амалга оширилади?


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

бошқа ишга ўтказиш қандай амалга оширилади? 
Жавоб: Меҳнат кодексининг 95-моддасига асосан, ишлаб чиқариш 
зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг 
розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда 
ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас. 


215 
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига 
қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи 
тўланади. 
1167-савол. Ходим 
томонидан 
мунтазам 
равишда 
меҳнат 
интизомини бузиб ва унга юклатилган вазифаларни тўлақонли 
бажармаса иш берувчи унга нисбатан қандай чоралар кўриш мумкин? 
Жавоб: ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини ёки ички меҳнат тартиб 
қоидаларини бузганлиги учун унга нисбатан интизомий ёки моддий 
жавобгарлик чораси кўрилади. 
таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида 
ходим томонидан такроран интизомга зид ножўя ҳаракат содир қилиниши 
меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади ва иш берувчи 
томонидан меҳнат шартномасини (Меҳнат кодексининг 100-модда 3-қисми 
билан) бир томонлама бекор қилиниши мумкин. 
Меҳнат шартномасини иш берувчининг (Меҳнат кодексининг 
100-моддаси 2-қисми 3 ва 4-бандлари бўйича) ташаббусига кўра бекор қилиш 
тартиби: 
- ходим иш берувчи томонидан бўшатиш нияти тўғрисида ёзма равишда 
огоҳлантирилади; 
- касаба уюшмасининг розилигини олиш
- иш берувчи ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши 
тўғрисида камида уч кун олдин хабардор қилади ёки унга мутаносиб 
компенсaция тўланиши мумкин; 
- буйруқни 
расмийлаштириш 
(компенсaция 
тўловини 
тўлаш 
кўрсатилган ҳолда). 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling