Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор


-савол. Давлат сирларини ошкор этганлик ва тегишли


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/250
Sana24.12.2022
Hajmi1.71 Mb.
#1058686
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   250
Bog'liq
Аттестация саволлари 2022

265-савол. Давлат сирларини ошкор этганлик ва тегишли 
хужжатларни йўқотганлик учун қандай жазо чоралари қўлланилади? 
Жавоб: Жиноят кодекси асосида: 
Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси 
томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг 
вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига 
қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли 
билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, 
хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга 
қаратилган қасддан содир этилган қилмиш - ўн йилдан йигирма йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Давлат сирларини ошкор қилиш ёки ўзгага бериш, яъни давлат сири, 
ҳарбий сир ёки хизмат сири ҳисобланган маълумотларнинг, бу маълумотлар 
ишониб топширилган ёки хизмати ёхуд касб фаолияти юзасидан улардан 
хабардор бўлган шахс томонидан ошкор қилиниши, башарти, бу қилмишда 
давлатга хоинлик аломатлари бўлмаса, - уч йилдан беш йилгача озодликни 
чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 
жазоланади. Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - 
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 


81 
Ҳужжатларнинг, шунингдек ашё ёки моддаларнинг, агар улар ҳақидаги 
маълумот давлат сири ёки ҳарбий сирни ифодаласа, хизмат ёки касб фаолияти 
юзасидан ишониб топширилган шахс томонидан йўқотилиши, башарти, бу 
йўқотиш ана шу ҳужжатлар, ашё ёки моддалар билан муомалада бўлиш 
қоидаларини бузиш натижасида рўй берган бўлса, - бир йилдан уч йилгача 
озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан 
жазоланади. Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - уч 
йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling